1046/1. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсингиз, болаларингиз, хизматкорларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Чунки Аллоҳ талаб қилувчининг талабини берадиган соатга мувофиқ келиб қолсангиз, (қарғишингизни) ижобат этиб қўяди», дедилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.
Имом Муслим «Саҳиҳ» китобларининг охирида бу ҳадисни қуйидагича ривоят қилдилар: «Нафсларингиз, болаларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Беришини сўраладиган пайтга мувофиқ келиб қолса, ижобат қилиб юборади».
|