Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

339-боб. Кишининг дуо қилиши ва солиҳ амалларни Аллоҳ таолога васила қилиши тўғрисида

1037/1. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Сизлардан олдингилардан уч киши бор эди. Улар бошпана қилиб ғорга киришганида, тоғдан бир харсанг силжиб, ғорни тўсиб қўйди. Шунда улар ўзаро: «Сизларга бу харсангдан фақатгина солиҳ амалларингиз билан Аллоҳга илтижо қилмоғингизгина нажот беради, холос», дейишди.

Улардан бирлари: «Менинг қари ота-онам бор эди. Мен болаларим ва аҳлимдан ҳам олдин уларни (таом, шароб) ила сийлар эдим», деди...» Ҳадисни давом эттириб, «...буларнинг ҳаммалари солиҳ амалларини зикр қилиб, «Аллоҳим, агар мана шуни Сенинг розилигинг талабида қилган бўлсам, биздан буни очгин», дейишди. Ҳар бирлари илтижо қилишганда, харсанг оз-оздан очилди-да, учинчилари илтижо қилганда, ҳаммаси очилиб кетди. Бас, улар юриб чиқиб кетишди». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Қози Ҳусайн ва бошқалар истисқо намози ҳақида қуйидаги маънода сўз зикр қилиб, қийинчиликка тушиб қолган киши солиҳ амаллари билан дуо қилишига мана шу ҳадисни далил қилиб келтиришган. Лекин бу ҳақда бошқача сўз айтганлар ҳам бор. Чунки бундай қилишда Аллоҳ таолога мутлақ эҳтиёжмандлигини тарк қилишдан бир кўриниш мавжуд. Дуода талаб қилинадиган нарса ўзини эҳтиёжли, фақирона қилиб кўрсатишдир. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу воқеани келтиришларидан мақсад уларни мақташдир. Бу зикр қилишлари уларнинг тўғри амал қилганларига далилдир.

Фасл: Дуо ҳақида салафлардан келган хабарларнинг энг яхшиси Авзоъийдан (р.а.) қилинган қуйидаги ҳикоядир: «Кишилар сув талаб қилиб чиқишди. Билол ибн Саъд ўринларидан туриб, Аллоҳга ҳамду-сано айтиб, сўнгра «Эй ҳозир бўлганлар жамоаси! Ёмонлик бўлишига иқрор бўлувчи эмасмисизлар?» деганларида, улар: «Ҳа, иқрор бўлувчимиз», дейишди. Бас, у зот: «Аллоҳим, биз Сендан «Чиройли амал қилувчи - муҳсинларни айблашга ҳеч қандай йўл йўқ» (Тавба сураси, 91-оят), деб айтганингни эшитдик ва ҳақиқатда ёмонлик бўлишига иқрор бўлдик. Сенинг мағфиратинг бизга ўхшаган (гуноҳкор)ларга-да? Аллоҳим, гуноҳларимизни мағфират қилиб, раҳм этиб, бизни (сув ила) сийлагин», деб қўлларини кўтардилар. Ва ҳозир бўлганлар ҳам қўлларини кўтаришди, бас, сув ила сийланишди. Ва қуйидаги байтни айтишди:

Мен хато қилғувчиман, авф эса восеъ,

Гар гуноҳ йўқ экан, бўлғайми авф воқеъ?»


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио