1038/1. Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар дуода қўлларини кўтарсалар, ҳатто икки қўлларини юзларига суртмагунларича туширмасдилар. Имом Термизий ривоятлари.
1039/2. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридагига ўхшашни айтдилар. Абу Довуд ривоятлари.
Ҳар икки ривоятнинг ҳам иснодида заифлик бор. Аммо Ҳофиз Абдулҳақ келтиришларича, Термизий: «Аввалги ҳадис саҳиҳдир», деб айтган сўзларини Термизийдан эътимод бўлган нусхаларда топмадик. Балки ғариб ҳадис, деб айтганларини топдик.
|