Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ДУОЛАРНИ ЖАМЛОВЧИ КИТОБ 337-боб. Ҳамма вақтларда муҳим ва мустаҳаб бўлган дуолар

Билингки, бу китобни ёзишдан мақсадимиз ҳамма вақтларда мустаҳаб, муҳим бўлган дуоларни зикр қилишдир. Билингки, бу боб жуда кенг бўлганидан уни қамраб олиш имкони йўқдир. Лекин бунинг аҳамиятлиларига ишора қиламан. Зикр қилинган дуоларнинг аввали Қуръонда келган. Уни Аллоҳ таоло пайғамбарлар ва яхшилар тилидан хабар берган. Кейингилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ бўлганидир. У зот унга амал қилганлар ёки бошқаларга ўргатганлар. Бу қисм жуда кўпдир. Олдинги бобларда ҳам бу жумлалар келди. Мен ундан Қуръонга қўшилиб келган саҳиҳларинигина зикр қиламан.

 

994/1. Нуъмон ибн Баширдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуо - ибодатдир», дедилар. Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар ривояти.

 

995/2. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп нарсаларни ўзида қамровчи дуоларни яхши кўрардилар. Ва бундан бошқасини тарк қилардилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

996/3. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолога дуодан кўра икромли нарса йўқ», дедилар. Термизий ва Ибн Можалар ривояти.

 

997/4. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни ғамгинлик ва қийинчиликда Аллоҳ таоло дуосини ижобат этмоғи хурсанд қилса, кенгчиликда ҳам дуони кўпайтирсин», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

998/5. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп (қилиб юрадиган) дуолари

 «Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина азабан-нар» эди. (Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Муслимнинг ривоятларида: «Агар Анас (р.а.) илтижо қилмоқни хоҳласалар, мана шуни айтардилар. Агар дуо қилишни хоҳласалар, мана шуни айтардилар», зиёда қилинган.

 

999/6. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Аллоҳумма инний ас‘алукал ҳуда ваттуқо вал ъафофа вал ғина», деб айтардилар (Маъноси: Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойлик сўрайман.) Имом Муслим ривоятлари.

 

1000/7. Ториқ ибн Ашим ал-Ашжаъийдан (р.а.) ривоят қилинади. Агар киши Исломга кирадиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга намоз ўргатардилар. Сўнгра мана бу калималар ила дуо қилмоқни буюрардилар:

 «Аллоҳумма иғфир лий варҳамний ваҳдиний ва офиний варзуқний» (Маъноси: Аллоҳим, мени мағфират қилиб, раҳм айлаб, ҳидоят қилиб, офият этиб, ризқлантиргин.) Имом Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг Ториқдан (р.а.) қилган бошқа бир ривоятларида келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб, «Эй Расулуллоҳ, Раббимдан сўраган пайтимда қандай қилиб айтаман?» деганда, у зот:

 «Аллоҳумма иғфир лий варҳамний, ва офиний варзуқний», деб айтгин. Чунки мана шу калималар, дунёинг ва охиратингни жамловчидир», дедилар (маъноси: Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм қил, мени офиятда қил ва ризқлантир).

 

1001/8. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

 «Аллоҳумма йа мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика», деб айтардилар (Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин.) Имом Муслим ривоятлари.

 

1002/9. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ номи билан машаққатли балодан, бахтсизликнинг энг паст даражасидан, қазо (қадар)нинг ёмонидан ва душманнинг ичқоралигидан паноҳ тиланглар», деб айтдилар, яъни

 «Аъувзу биллаҳи мин жаҳдил бало ва даракиш шақои ва сув‘ил қазо ва шамотатил аъдои», деб дуо қилинглар, дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1003/10. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Аллоҳумма инний аъувзу бика минал ъажзи вал касали вал жубни вал ҳарами вал бухли ва аъувзу бика мин ъазобил қабри вааъувзу бика мин фитнатил маҳя вал мамоти», бошқа ривоятда

 «Ва зилаъиддайни ва ғалабатир рижал», деб айтардилар (маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг билан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, мункиллаб қария бўлишдан, бахилликдан, қабр азобидан, тирик ва ўликлар фитнасидан ҳамда қарз юкидан ва кишиларнинг ғолиб келишидан паноҳ тилайман). Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1004/11. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Менга бир дуо ўргатингки, у билан намозимда илтижо қилайин», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон вала яғфируз зунуба илла анта фағфирлий мағфиратан мин ъиндика, варҳамний иннака антал ғофурур роҳийм», деб айт, дедилар (маъноси: Аллоҳим, мен нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан бошқаси кечира олмайди. Ўзингнинг ҳузурингдан бўлган мағфират ила мени кечиргин. Ва менга раҳм қилгин, албатта Сен кечиргувчи, раҳмли Зотсан). Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1005/12. Абу Мусо ал-Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуо билан илтижо қилардилар:

 «Аллоҳумма иғфирлий хатий‘атий ва жаҳлий ва исрофий фий амрий вама анта аъламу биҳи минний, Аллоҳумма иғфир лий жаддий ва ҳазлий ва хатоий ва ъамдий ва куллу залика ъиндий, Аллоҳумма иғфирлий ма қоддамту вама аххарту вама асрарту вама аъланту вама анта аъламу биҳи минний, антал муқаддиму ва антал муаххиру ва анта ъала кулли шай‘ин қодир». (Маъноси: Аллоҳим, хатоларимни, жоҳиллигимни, ишдаги исрофларимни кечиргин. Сен уни мендан кўра билувчироқсан. Аллоҳим, жиддийлигимни, ҳазилимни, хатоимни, қасдимни ва менинг ҳузуримдаги барчасини кечиргин. Аллоҳим, олдинги қилган гуноҳларимни, кейингиларини, яширин қилганларимни, очиқча қилганларимни кечиргин. Сен уни мендан кўра билувчироқсан. Сен аввалги-ю охиргисан. Сен ҳар бир нарсага қодирсан.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1006/13. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида

 «Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри ма ъамилту ва мин шарри ма лам аъмал», деб айтардилар (Маъноси: Аллоҳим, мен Сендан амал қилган ва амал қилмаган нарсаларимнинг ёмонидан паноҳ тилайман.) Имом Муслим ривоятлари.

 

1007/14. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Қуйидагилар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларидан эди.

 «Аллоҳумма инний аъузу бика мин заволи ниъматика ва таҳаввули ъофиятика ва фаж‘ати ниқматика ва жамийъи сухтика». (Маъноси: Аллоҳим, берган неъматинг завол бўлишидан, берган офиятинг ўзгариб кетишдан, тўсатдан келувчи ўчингдан ва жамики ғазабингдан паноҳ тилайман.) Имом Муслим ривоятлари.

 

1008/15. Зайд ибн Арқамдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Аллоҳумма инний аъувзу бика минал ъажзи вал касали вал жубни, вал бухли вал ҳамми ва ъазабил қобри, Аллоҳумма ати нафсий тақвоҳа ва заккиҳа анта хайру ман заккаҳа анта валиййуҳо ва мавлаҳа, Аллоҳумма инний аъувзу бика мин ъилмин ла янфаъу ва мин қолбин ла яхшаъу вамин нафсин ла ташбауъ ва мин даъватин ла юстажобу лаҳа», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, ғамдан, қабр азобидан паноҳ тилайман. Аллоҳим, нафсимнинг тақвосини бергин ва уни поклагин ва Сен покловчиларнинг яхшисисан. Сен дўсти ва хожасисан. Аллоҳим, Сенинг номинг ила фойда бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат қилинмайдиган дуодан паноҳ тилайман.) Имом Муслим ривоятлари.

 

1009/16. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Аллоҳумма иҳдиний ва саддидний» («Аллоҳим, мени ҳидоят қил ва собитқадамликда қил»), деб айт, дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Бошқа бир ривоятда

 «Аллоҳумма инний ас‘алукал ҳуда вассадода» бўлиб келган. (Маъноси: Аллоҳим, мен Сендан ҳидоятни ва собитқадамликни сўрайман.)

 

1010/17. Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир аъробий келиб, «Эй Аллоҳнинг расули, менга бир калом ўргатингки, уни айтиб юрайин», деганда, у зот:

 «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, Аллоҳу Акбар кабийрон валҳамду лиллаҳи касийрон субҳаналлоҳи роббил оламийна, ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил азизил ҳаким» (маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Аллоҳ улуғларнинг улуғидир. Аллоҳга кўп ҳамд бўлсин. Оламлар Рабби Аллоҳни поклаб ёд этурман. Ҳаким, Азиз сифатли Аллоҳдан бошқа бирор ўзгартирувчи ҳам қувват ҳам йўқ), деб айт, дедилар. Аъробий: «Булар Раббим учундир. Мен учун эса нима?» деганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

 «Аллоҳумма иғфир лий варҳамний ваҳдиний варзуқний ва ъофиний», деб айт, дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм қил, мени ҳидоят эт, мени ризқлантир ва офиятда қил.) Имом Муслим ривоятлари.

 

1011/18. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Аллоҳумма аслиҳ лий диниллазий ҳува ъисмату амрий, ва аслиҳ лий дуняяллатий фийҳа маъоший ва аслиҳ лий охиратиллатий фийҳа маъодий, важъалил ҳаёта зиёдатан лий фий кулли хайрин важъалил мавта роҳатан лий мин кулли шаррин», деб айтардилар (Маъноси: Аллоҳим, ишларимни сақловчи динимни ислоҳ қил. Яшайдиганим дунёимни ислоҳ эт. Қайтишим унга бўлган охиратимни ислоҳ қил. Ҳар бир яхшиликда ҳаётимни зиёда қил. Ва ҳар бир ёмонликда ўлимни роҳат қил.) Имом Муслим ривоятлари.

 

1012/19 Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Аллоҳумма лака асламту ва бика оманту ваъалайка таваккалту ва илайка анабту ва бика хосамту. Аллоҳумма инний аъузу биъиззатика ла илаҳа илла анта ан тузилланий антал ҳаййуллазий ла ямуту вал жинну вал инсу ямутун», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сенга бўйсундим, Сенга имон келтирдим, Сенга таваккал қилдим, Сенга тавба қилдим ва Сенинг номинг ила хусуматлашдим (яъни, Сенинг номинг ила ҳужжат талаб қилдим, дифоъ қилдим ва уришдим). Аллоҳим, мени адаштирмоғингдан иззатинг ила паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқдир. Сен тирикдирсан, ўлмайсан. Инс ва жин ўлишади.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1013/20. Бурайдадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг

 «Аллоҳумма инний ас‘алука бианний ашҳаду аннака анталлоҳу ла илаҳа илла антал аҳадус сомадуллазий лам ялид валам ювлад валам якун лаҳу куфуван аҳад», деб айтганини эшитиб унга, «Сен Аллоҳ таолодан Унинг исми ила шундай нарса сўрадингки, агар ўша исм билан сўралса, ўша сўралган нарсани беради. Агар у билан дуо қилинса, ижобат этилади», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сендан сўрайман. Гувоҳлик бераманки, албатта Сен Аллоҳдирсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен якка ва ҳожат тушадиган зотдирсан. У туғмаган ва туғилмагандир. Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир.) Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар ривояти.

Бошқа ривоятда «Сен Исми аъзам билан Аллоҳдан сўрадинг», дейилган.

 

1014/21. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирганларида, бир киши намоз ўқиди-да, сўнгра

 «Аллоҳумма инний ас‘алука бианна лакал ҳамду ла илаҳа илла антал маннону бадийъус самавати вал‘арзи йа зал жалоли вал икром йа ҳаййу йа қаййуму», деб дуо қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Батаҳқиқ, у Исми аъзам билан Аллоҳга дуо қилди. Агар у билан дуо қилинса, ижобат қилинади. Ва агар у билан сўралса, берилади», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, мен Сендан сўрайман. Албатта мақтов Сен учундир. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен сахий ва еру осмонни яратган зотсан. Эй улуғлик ва ҳурмат эгаси, эй тирик ва барҳаёт сифатли зот.) Абу Довуд ва Насаийлар ривояти.

 

1015/22. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бу калималар билан дуо қилардилар:

 «Аллоҳумма инний аъузу бика мин фитнатин нари ва ъазобиннар ва мин шаррил ғина вал фақри». (Маъноси: Аллоҳим, дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.) Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.

 

1016/23. Зиёд ибн Илоқа амакилари Қутба ибн Моликдан (р.а.) қилган ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Аллоҳумма инний аъузу бика мин мункаротил ахлоқи вал аъмоли вал‘аҳва», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, хулқларнинг, амалларнинг, хоҳиш-истакларнинг бемаънисидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.) Имом Термизий ривоятлари.

 

1017/24. Шакал ибн Ҳумайддан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: «Эй Расулуллоҳ, менга дуо ўргатинг», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри самъий вамин шарри басарий вамин шарри лисоний вамин шарри қолбий вамин шарри маниййи», деб айтгин, дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, эшитганимнинг ёмонидан, кўрганимнинг ёмонидан, тилимнинг ёмонидан, қалбимнинг ёмонидан ва манийимнинг ёмонидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.) Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.

 

1018/25. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Аллоҳумма инний аъузу бика минал бараси вал жунуни вал жузоми ва саййи‘ил асқоми», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман.) Абу Довуд ва Насаийлар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.

 

1019/26. Абул Ясрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳадми ва аъузу бика минаттараддий ва аъузу бика минал ғорақи вал ҳарақи вал ҳарами ва аъузу бика ан ятахаббатаниш-шайтону ъиндал мавти ва аъузу бика ан амувту фий сабийлика мудбирон ва аъузу бика ан амувта ладийғон», деб дуо қилардилар. (Маъноси: Аллоҳим, (уй) бузилиб кетишидан, қулашдан, ғарқ бўлишдан, ёнғиндан, ўта қариликдан ва ўлим пайтида шайтон йўлдан уришидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Ва яна Сенинг йўлингда орқа ўгириб ўлмоқликдан (урушда орқага чекинмоқдан) ва (бирор нарса томонидан) чақилган ҳолда ўлмоқдан паноҳ тилайман.) Абу Довуд ва Насаийлар ривояти.

Бошқа бир ривоятда «...ғамдан паноҳ тилайман» бўлиб келган.

 

1020/27. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Аллоҳумма инний аъузу бика минал жувъи фаиннаҳу би‘са аз-зажиъ. Ва аъузу бика минал хиёнати фаиннаҳо би‘сатил битонату», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила очликдан паноҳ тилайман. Чунки у ёмон ётоқдошдир. Ва хиёнатдан паноҳ тилайман. Чунки у ёмон ички туйғудир.) Абу Довуд ва Насаийлар ривояти.

 

1021/28. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, Ҳазрати Алидан (р.а.) ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми?» Агар

 «Аллоҳумма акфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг «сир» тоғича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. (Маъноси: Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.) Имом Термизий ривоятлари.

 

1022/29. Имрон ибн Ҳасиндан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу зотнинг оталари Ҳасинга дуо қилиб юришлари учун икки калима ўргатдилар. У

 «Аллоҳумма алҳимний рушдий ва аъизний мин шарри нафсий» эди. (Маъноси: Аллоҳим, мени ҳидоятга мувофиқ қилиб, нафсимнинг ёмонлигидан менга паноҳ бергин.) Имом Термизий ривоятлари.

 

1023/30. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Аллоҳумма инний аъузу бика минаш шиқоқи ван нифақи ва сув‘ил ахлоқи», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, бузғунликдан, нифоқдан ва ёмон ахлоқдан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.) Термизий заиф иснод билан ривоят қилинганлар.

 

1024/31. Шаҳр ибн Ҳувшабдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Умму Саламага (р.а.) «Эй мўминлар онаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг ҳузурингизда бўлганларида энг кўп қиладиган дуолари қайси эди?» деганларида, Умму Салама (р.а.): «Кўп дуолари

 «Йа муқаллибал қулуб саббит қолбий ъала дийник» эди», дедилар. (Маъноси: Эй қалбларни ўзгартирувчи, қалбимни динингда собит қил.) Имом Термизий ривоятлари.

 

1025/32. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Аллоҳумма ъофиний фий жасадий ва ъофиний фий басорий важъалҳул вориса минний. Ла илаҳа илла антал ҳалиймул карим. Субҳаналлоҳи роббил ъаршил ъазим. Валҳамду лиллаҳи роббил ъоламийн», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, жасадимни офиятда қил. Кўзимни офиятда қилиб, уни мендан меросхўр эт (яъни, ўлгунимча омонда қил). Ҳалим ва Карим сифатли зотдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Раббиси бўлган Аллоҳни поклаб ёд этурман. Оламлар Раббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин.) Термизий ривояти.

 

1026/33. Абу Дардодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Довуднинг дуолари

 «Аллоҳумма инний ас‘алука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббака. Аллоҳумма ижъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсий ва аҳлий ва минал ма‘ил бариди», эди», деб айтдилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сенинг муҳаббатингни ва Сени яхши кўрган кишининг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални Сендан сўрайман. Аллоҳим, муҳаббатингни нафсимдан, аҳлимдан ва совуқ сувдан ҳам менга маҳбуброқ қилгин.) Термизий ривояти.

 

1027/34. Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Катта балиқнинг қорнида Раббиларига илтижо қилган Зиннуннинг (Юнус алайҳиссалом) дуолари

 «Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн», эди. Бирор мусулмон киши мана шу калималар ила дуо қилса, ижобат этилади», дедилар. (Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сени поклаб ёд этурман. Албатта мен золимлардан бўлдим.) Термизий ривояти.

 

1028/35. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг расули, қайси дуо афзал?» деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Раббингдан дунё ва охиратда офият ва соғликни сўрамоғинг», дедилар. У киши иккинчи куни ҳам келиб, «Эй Аллоҳнинг расули, қайси дуо афзал?» деганида, Расулуллоҳ яна шуни айтдилар. Сўнгра учинчи куни ҳам келганда, яна шу дуони айтиб, «Агар дунё ва охиратда офият берилсанг, батаҳқиқ нажот топдинг», дедилар (яъни, Аллоҳумма инний асъалукал ъофията вал муъофота фид-дуня вал охира). Ибн Можа ривоятлари.

 

1029/36. Аббос ибн Абулмутталибдан (р.а.) ривоят қилинади. «Эй Расулуллоҳ, менга бир нарса ўргатингки, мен у билан Аллоҳдан сўрайин», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан офиятни сўранглар», деб айтдилар. Бир неча кун туриб, сўнгра бориб, «Эй Аллоҳнинг расули, менга бир нарса ўргатингки, мен у билан Аллоҳдан сўрайин», десам, у зот, «Эй Аббос, эй Аллоҳ расулининг амакиси, Аллоҳдан дунё ва охиратда офиятни сўранглар», деб айтдилар. Термизий ривоятлари.

 

1030/37. Абу Умомадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда кўп дуолар билан илтижо қилардилар-у, биз ундан бирортасини ёдлаб қола олмас эдик. Шунда мен: «Эй Расулуллоҳ, кўп дуолар билан илтижо қиласиз-у биз ундан бирортасини ёдламаймиз», десам, у зот: «Ана шу дуоларнинг барчасини ўзида жамлаганига далолат қилайми? У

 «Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ма са‘алака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва наъузу бика мин шарри мастаъозака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва антал мустаъону ва ъалайкал балағу вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ»дир, дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраган нарсаларнинг яхшисини Сендан сўрайман. Ва набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ сўраган нарсаларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман. Ва Сен ёрдам сўралувчи зотсан. Етуклик Сенгадир. Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ва қувват йўқдир.) Имом Термизий ривоятлари.

 

1031/38. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йа зал жалоли вал икром» калимасини лозим тутинглар ва кўпайтиринглар», деб айтдилар (Маъноси: Эй улуғлик ва ҳурмат эгаси.) Термизий ривояти.

Худди шу маънодаги ҳадис Насаий китобларида, Рабийъа ибн Омирдан (р.а.) ривоят қилинади. Ҳоким эса бу ҳадиснинг исноди саҳиҳ, дедилар.

 

1032/39. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилиб

 «Робби аъинний вала туъин ъалаййа вансурний вала тансур ъалаййа, вамкурлий вала тамкур ъалаййа ва яссир ҳудая вансурний ъала ман бағо ъалаййа роббижъалний лака шакирон, лака закирон лака роҳибан лака митвоъан илайка мужийбан ав мунийбан тақоббал тавбатий вағсил ҳавбатий ваажиб даъватий ва саббит ҳужжатий ваҳди қолбий ва саддид лисоний васлул сахиймата қолбий», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, менинг фойдамга ёрдам бериб, зараримга бермагин. Менинг фойдамга нусрат бериб, зараримга нусрат бермагин. Менинг фойдамга макр қилиб, зараримга макр қилмагин. Ва ҳидоятда юришимни енгил қил ҳамда менга тажовуз қиладиган кимсалар зарарига менга ғалаба ато эт. Раббим, мени Сенга шукр қилувчи, Сени зикр қилувчи, Сендан қўрқувчи, Сенга итоат этувчи, Сени (чақириғингга) ижобат қилувчи ёки Сенга тавба қилувчилардан эт, тавбамни қабул айла, гуноҳимни юв, дуоимни ижобат қил, ҳужжатимни собит қил, қалбимни ҳидоят эт, тилимни мустаҳкам эт ва қалбимдан гинани суғуриб ол.) Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривояти.

Дуонинг арабча матнидаги «сахиймата» калимасининг маъноси бу ҳадисда «гина-адоват» бўлиб келган. Бошқа бир ҳадисда «саҳиймата» калимаси «нажосат» бўлиб келган. У «Кимки мусулмонлар йўлига (сахийма) нажосат ташласа, унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин» бўлиб келган.

 

1033/40. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу онамизга

 «Аллоҳумма инний ас‘алука минал хойри куллиҳи ъожилиҳи ва ожилиҳи ма ъалимту минҳу вама лам аълам ва аъузу бика минашшарри куллиҳи ъожилиҳи ва ожилиҳи ма ъалимту минҳу вама лам аълам ва ас‘алукал жанната вама қарраба илайҳа мин қовлин ав ъамалин ва аъузу бика минан нари вама қарроба илайҳа мин қовлин ав ъамалин ва ас‘алука хойро ма са‘алака биҳи ъабдука ва расулука Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аъузу бика мин шарри мастаъозака минҳу ъабдука ва расулука Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ас‘алука ма қозайта лий мин амрин ан тажъала ъоқибатаҳу рошада», деб айтдилар. (Аллоҳим, Сендан яхшиликларнинг барчасини-бу дунёдагисию охиратдагисини, билганим-у билмаганимни сўрайман. Ва Сенинг номинг ила ёмонликларнинг барчасидан-бу дунёдагисию охиратдагисидан, билганим-у билмаганимдан паноҳ тилайман. Ва Сендан жаннатни ҳамда унга яқинлаштирувчи сўз ёки амални сўрайман. Ва Сенинг номинг ила дўзахдан ва унга яқинлаштирувчи сўз ёки амалдан паноҳ тилайман. Қулинг ва расулинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраганларининг яхшисини Сендан сўрайман. Қулинг ва расулинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ тилаганларининг ёмонидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Ва бирор ишни тақдир қилсанг, оқибатини тўғри қилишингни сўрайман.) Имом Аҳмад ибн Ҳанбал «Муснад»ларида, Ибн Можа «Сунан»ларида ривоят қилганлар.

 

1034/41. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади.

 «Аллоҳумма иннаа нас‘алука мужибати роҳматика ва ъазоима мағфиротика, вассаламата мин кулли исмин вал ғониймата мин кулли биррин вал фавза билжаннати ван нажота (биъавника) минаннар» ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларидан эди. (Маъноси: Аллоҳим, раҳматингга мустаҳиқ бўладиган нарсани, мағфиратингни вожиб қиладиган нарсани, ҳар бир гуноҳдан саломат бўлишни ва ҳар бир яхшиликда ғаниматни ҳамда жаннат билан зафар қозонишни ва ёрдаминг билан дўзахдан нажот топишни сўрайман). Имом Ҳоким «Мустадрак»ларида ривоят қилганлар. Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳдир.

 

1035/42. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Вой гуноҳларим, вой гуноҳларим», деб икки ёки уч марта айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

 «Аллоҳумма мағфиратука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий», деб айт», дедилар. У бу дуони ўқиди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такрорла, дедилар. Бас, у такрорлади. Сўнгра яна такрорла, дедилар. Бас у яна такрорлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур, батаҳқиқ мағфират қилиндинг», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, мағфиратинг гуноҳимдан кенгроқдир. Раҳматинг ҳузуримдаги амалимдан умидлироқдир.) Имом Ҳоким ривоятлари.

 

1036/43. Абу Умомадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта

 «Йа арҳамар роҳимийн» («Эй раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси»), деб айтадиган кишиларга Аллоҳ таолонинг вакил қилинган фаришталари бордир. Кимки буни уч марта айтса, фаришталар у учун «Раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси (Аллоҳ), Сенга юзланди, бас, Сен ундан сўрагин, дейишади». Имом Ҳоким ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио