Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

335-боб. Қабиҳ сўзни гапириб қўйганда айтиш ва қилиш лозим бўлган зикрлар

Аллоҳ таоло: «Агар сизни шайтон томонидан бирон васваса йўлдан оздириб (мазкур хислат эгаси бўлишдан қайтармоқчи бўлса), у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг» (Фуссилат сураси, 36-оят), «Тақво қилгувчи зотларни қачон шайтон томонидан бирон васваса ушласа, (Аллоҳни) эслайдилар, бас (тўғри йўлни) кўра бошлайдилар» (Аъроф сураси, 201-оят), «(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нолойиқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрайдиган - ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур - билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир. Уларнинг мукофотлари Парвардигорлари томонидан мағфират ва тагларида дарёлар оқиб тургувчи жаннатлар бўлиб, улар ўша жойда абадий қолажаклар. Яхши амал қилувчиларнинг ажрлари нақадар яхши ажр!» (Оли Имрон сураси, 135-136-оятлар), деб айтган.

 

990/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки Лот ва Уззо (бутлари) номини айтиб қасам ичса, «Ла илаҳа иллаллоҳ» («Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ»), деб айтсин. Кимки: «Кел, бир қимор ўйнайлик», деса садақа қилсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Билингки, кимки ҳаром амал қилса ёки гапирса, тавбага шошмоқлиги шарт бўлади. Бу тавбанинг уч рукни бор: ўша ҳолатдаёқ гуноҳдан тўхтамоқ. Қилган нарсасига пушаймон қилмоқ. Унга асло қайтмайман, деб қасд қилмоқ. Агар ана шу гуноҳ инсоннинг ҳаққи бўлса, учта шартга қўшиб, тўртинчи шартни ҳам бажаради. Яъни, у ноҳақликни эгасига қайтаради ёки ундан кечирим сўрайди. Биз буни юқорида айтиб ўтдик. Агар тавба қиладиган бўлса, барча гуноҳларига тавба қилмоғи лозим бўлади. Агар ўша гуноҳининг ўзига тавба қилиш билан кифояланса, тавбаси дуруст бўлаверади. Агар юқорида айтганимиздек, гуноҳига саҳиҳ тавба қилса-да, сўнгра иккинчи марта яна қилиб қўйса, ўша гуноҳига ҳам тавба қилиши шарт бўлади. Лекин аввалги гуноҳига қилган тавбаси ботил бўлмайди. Мана шу аҳли суннанинг фикри бўлиб, мўътазила билан хилоф қилган икки масаланинг биттасидир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио