Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

334-боб. Таъриз ва Таврия (сўзнинг асл маъносини яшириб қочирим ила сўзлашиш) тўғрисида

Билингки, бу боб энг муҳим боблардандир. Чунки уни ишлатувчилар кўп бўлиб, балоси ҳам оммавийлашиб кетган. Биз унинг ҳақиқатига аҳамият бермоқлигимиз ва унинг устида тўхтаб, тааммул қилиб, унга амал қилмоғимиз лозимдир. Ёлғоннинг ашаддий ҳаромлари ҳақида ва унда тилни эркин қўйиб юборишнинг хатарли эканини гапириб ўтдик. Бу боб ана шулардан омонда қолишликка бўлган йўлдир.

Билгинки, таъриз ва таврияларнинг маъноси бир хил. У гапираётганингда зоҳирий лафзда бўлиб, маънода эса бошқа нарсани ирода этишингдир. Аслида эса у зоҳирининг хилофидир. Бу шамғалат қилиш ва ҳийладан бир кўринишдир.

Уламолар: «Агар ана шуни ишлатишга шаръий манфаат кучли келса ёки жуда зарурат эҳтиёж бўлиб ундан бошқа нарсада рўёбга чиқмаса, зарари йўқ. Агар булардан бирортаси бўлмаса, уни ишлатиш макруҳдир, ҳаром эмасдир. Фақат ботил нарсани қўлга киритиш ёки ҳақни йўқ қилишга бўлса, ана ўшанда ҳаромдир», дедилар.

Бу ҳақда ман қилиб айтилган асарлар қуйидагилар:

 

988/1. Суфён ибн Асаддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарингга бир гапни айтсанг, у сенга ишонса-да, сен унга ёлғон гапирсанг, ана ўшанинг хиёнати каттадир», дедилар. Абу Довуд заиф иснод билан ривоят қилганлар, лекин ўзлари заиф, демадилар. Юқорида айтганимиздек ўзлари заиф демасалар, демак у ҳасан ҳадисдир.

Ибн Сийрин айтадилар: «Калом сўзамол кишининг ёлғон гапиришидан ҳам кенгроқ нарсадир. Мубоҳ бўлган таъриз (қочирим) гап имом Нахаъийнинг (р.а.) сўзларига биноан қуйидагичадир: бир киши ҳақида бирор нарса айтсанг, у ўша кишига етиб борса, «Ана шу айтган нарсамни Аллоҳ билгувчидир», деб айтсанг, инкор маъносида тушунади. Сенинг мақсадинг - «Айтган нарсамни Аллоҳ билгувчидир», холос. Ўғлингга «Сенга ширинлик сотиб олиб бераман», дема! Балки «Агар сенга ширинлик сотиб олиб берсам, қандай қарайсан?» дегин». Агар имом Нахаъийни бирор киши ахтариб келса, хизматкор қизга « уни масжиддан ахтаринг», дегин деб тайинлардилар.

Бошқалар: «Отам озгина вақт олдинроқ чиқиб кетганлар, деб айтсин», дейишди.

Шаъбий бир доира чизиб, хизматкорларига «Бармоғингни бунга қўйгин-да, «У бу ерда эмас», деб айтгин», дедилар. Бу нарса одатда кишилар овқатга чақирилса, ният қилиб олганман, деган сўзларга ўхшайди. Яъни, чақирган киши унинг рўзадор экан, деб ўйлаши учун. Ваҳоланки, унинг мақсади овқат ейишни тарк қилиш учун бўлган ниятдир.

Ва яна шунга ўхшашлардан «Фалон кишига кўзинг тушдими?» деса, кўрмадим, кўриниш бермади дейди. Бунга мисоллар кўп. Агар бирор нарсага қасам ичса ва қасамида таврия (қочирим) қилса, хоҳ Аллоҳ номига ёки талоқ ё бошқа нарсага бўлсин, қасами бузилмайди. Талоқ ҳам, бошқа нарса ҳам воқеъ бўлмайди. Энди қози даъвода қасам ичишга мажбурласа, агар у Аллоҳ номига қасам ичирган бўлса бундаги эътибор қозининг ниятига қарайди,. Борди-ю талоқ билан қасам ичирса, бундаги эътибор қасам ичувчининг ниятига қарайди. Чунки бошқаларга талоқ билан қасам ичириш жоиз бўлмаганидек, қозига ҳам талоқ билан қасам ичириш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Имом Ғаззолий: «Фосиқликни олиб келувчи ҳаром қилинган ёлғонлардан яна бири одатда кишилар муболаға тарзида «Сенга юз марта айтдим» ва «Сендан юз марта сўрадим», деб айтишликдир. Чунки бунда неча мартани англатиш экани ирода қилинмайди. Балки муболаға ирода қилинади. Агар сўрагани бир марта бўлса, ёлғончи бўлади. Аммо сўрагани кўпликда одатланилмаган миқдорда такрорланса гуноҳкор бўлмайди, гарчи юзтага етмаган бўлса ҳам, буларнинг ўртасида муболаға этгувчи киши ёлғонга дуч келадиган бир неча даражалар мавжуд», дедилар.

Имом Нававий муболаға жоиз эканига ва ёлғон ҳисобланмаслигига қуйидаги ҳадис далилдир деб айтдилар.

 

989/2. Икки «Саҳиҳ» китобида ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абу Жаҳл асоини елкасидан қўймайди. Муовиянинг эса моли йўқ», деганлар. Маълумки, улардан биринчиси асоини ухлаш ва бошқа пайтлардагина қўяр эди. Иккинчисининг эса киядиган биттагина кўйлаги бор эди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио