Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

333-боб. Кишининг гапирган нарсасини исботлашга ундаш ва саҳиҳ бўлмаган нарсаларни эшитиб уларни гапириб юрмоқдан қайтариш ҳақида

Аллоҳ таоло: «(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил - буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур», деган (Ал-Исро сураси, 36-оят). «У бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)» (Қоф сураси, 18-оят). «Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз (барча нарсани) кузатиб тургувчидир» (Вал-Фажр сураси, 14-оят), деб айтган.

 

985/1. Тобеъин Ҳафс ибн Осимдан (р.а.), у эса Абу Ҳурайрадан (р.а.) қилган ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериш кишининг ёлғончи эканига далолат қилади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Имом Муслим бу ҳадисни икки йўл билан ривоят қилганлар. Биринчиси, мана шу. Иккинчиси, Ҳафс ибн Осимдан, у эса Расулуллоҳдан мурсал ҳолатда ривоят қилган ҳадис бўлиб, бунда Абу Ҳурайра исмларини зикр қилмаганлар. Абу Ҳурайрадан зикр қилинган ривоятни олдин келтирганлар. Чунки ишончли ровийнинг қўшимчаси мақбулдир. Мана шу фиқҳ усули, муҳаддис олимлари томонидан ихтиёр қилинган саҳиҳ йўлдир. Агар ҳадис икки йўл билан ривоят қилинса, бири мурсал, иккинчиси муттасил бўлса, муттасилни олдинга қўйиб, ҳадиснинг саҳиҳ эканига ҳукм қилинади. Ва мана шу ҳадис билан ҳукмларда ва бошқа нарсаларда ҳужжат қилиш жоиз. Валлоҳу ъалам.

 

986/2. Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: «Эшитган нарсасини гапираверишлик кишини ёлғончи эканлигига кифоя қилади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

987/3. Абу Масъуддан ёки Ҳузайфа ибн Ямондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг минадиган нарсаси «гумон қилишларича», деган сўз бўлса, мунча ҳам ёмон», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

Имом Абу Сулаймон Хаттобий «Маъолимус-сунан»да келтиришларича, аслида бу ҳадиснинг маъноси шуки, агар киши бошқа бир шаҳарга боришни ирода қилса, уловни минади-да, у билан мақсадига эришади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу мисолнинг сўзи бошланишида «гумон қилишларича», деган гапни қўйиб, мақсадига эришувчиларга ўхшатяптилар. Чунки «гумон қиладилар» сўзининг исноди йўқ, собит бўлмаган ҳамда текширилмаган нарсага ишлатилади. Буни балоғат шаклида ҳикоя қилиняпти. Расулуллоҳ ана шундай таги йўқ гапларни ёмонлаганлар, ҳикоя қилаётган нарсаси ишончли, собит бўлишига буюриб, ана шу собит нарсага тааллуқли бўлмагунча ривоят этмасликка ундамоқдалар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио