Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

332-боб. Ёлғондан қайтариш ва унинг қисмлари баёни ҳақида

Қуръон ва суннатдаги нарсалар ёлғоннинг ҳаром эканлигини очиқ-ойдин кўрсатиб турибди. Ёлғон - гуноҳларнинг қабиҳи ва айбларнинг қўполидир. Уммат ижмоъи уни очиқ-ойдин ҳаром эканига келишишган. Уни нақл қилишга зарурат йўқ. Бу ердаги муҳим нарса ундан истисно қилинганлари ва нозик ерларидан огоҳ этишдир. Саҳиҳ ҳадисларда ёлғондан ҳазар қилинганининг ўзи кифоя қилади.

 

982/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг аломати учтадир. Агар гапирса, ёлғон сўзлайди. Ваъда қилса, хилоф қилади. Ва агар омонат берилса, хиёнат қилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

983/2. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларда тўрт тоифа киши борки, уларда соф мунофиқлик бор. Кимда ана шу хислат бўлса, то уни тарк қилмагунча унда нифоқлик хислати бор. Агар омонат берилса, хиёнат қилади. Агар гапирса, ёлғон сўзлайди. Агар аҳдлашса, (шартнома тузилса) бузади. Агар хусуматлашилса, номуссизлик қилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Муслимнинг ривоятларида «Агар омонат берилса, хиёнат қилади»нинг ўрнига «Агар ваъда берса, хилоф қилади», деб келган.          

Аммо ёлғон гапириш истисно қилинган ҳадислар қуйидагича:

 

984/3. Умму Гулсумдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кишилар орасини ислоҳ этиш мақсадида яхшиликни етказган ёки яхшилик айтган киши ёлғончи эмас», деб айтганларини эшитганлар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Муслимнинг ривоятида зиёда қилинишича, Умму Гулсум: «Уч нарсадан ташқари кишилар гапирадиган нарсанинг бирортасида рухсат берилганини эшитмадим. Урушда, кишилар орасини ислоҳ қилишда ҳамда эр хотинига, хотин эрига гапирадиган сўзида», деб айтдилар.

Бу ҳадис ўзаро манфаатларда баъзи ёлғонларни ишлатиш мубоҳ эканини очиқ-ойдин кўрсатиб турибди. Уламолар ўша мубоҳ бўлганларини аниқлаб кўрсатиб беришган.

Буларнинг энг аниғи - Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг қуйидаги сўзларидир: «Калом мақсадга эришиш йўлидаги воситадир. Ҳар бир мақтовли мақсадга ростгўйлик билан ҳам, ёлғончилик билан ҳам етишиш мумкин. Бас, ёлғон эҳтиёж бўлмагани учун унда ҳаромдир. Агар ростгўйлик билан етишиш имкони бўлмай, ёлғон билан етишиш имкони бўлса, агар мақсад мубоҳ бўладиган нарса бўлса, бундаги ёлғон мубоҳдир. Ва агар мақсад вожиб бўладиган нарса бўлса, вожибдир. Агар бирор мусулмон киши золимдан яшириниб олган бўлса ва у мусулмон ҳақида золим сўраса, уни яшириш учун ёлғон гапириш вожиб бўлади. Шу сингари ўзида ёки бошқа кишида омонат бўлса ва золим ўша молни тортиб олишни хоҳласа уни яшириб ёлғон гапириши вожиб бўлади. Бордию ўша омонат хабар берилса ва у омонатни золим куч билан олиб қўйса, хабар берувчи омонатга кафил бўлиши вожиб бўлади. Ва агар қасам ичишни талаб қилса, қасам ичиб, ўша қасамида ёлғон ишлатади. Шу сингари агар урушда ёки аразлашганларнинг орасини ислоҳ қилишда ёки қалбини мойил қилиб жиноятдан халос этишда ёлғонсиз рўёбга чиқмайдиган бўлса, ёлғон ҳаром эмас. Буларнинг барчасида «таврия», яъни лафзининг зоҳирига ёлғон бўлса ҳам, унга нисбатан ёлғон бўлмаган соғлом мақсадли ибора қўллаш тушунилади. Агар ундай нарсани қасд қилмасдан ҳам бу ўринда ёлғон ишлатиш ҳаром эмас».

Яна Абу Ҳомид Ғаззолий: «Шу сингари ўзи ёки бошқа учун яхши мақсадга боғлиқ нарсаларда ҳам мумкин. Мисол, золим киши унинг мол-мулкини тортиб олиш мақсадида сўраганида, у моли борлигини инкор этиши ёки у билан Аллоҳгина билиши мумкин бўлган фаҳш иши ҳақида султон сўраганида, уни инкор қилиши жоиз. Яъни, зино қилмадим ёки шароб ичмадим, деб», дедилар.

Ҳад уришликка иқрор бўлган (жиноятчи)га иқроридан қайтишни талқин этиш ҳақида машҳур ҳадислар бор. Аммо бошқа мақсадда, масалан, биродарининг сирини сўраса, бас, уни инкор қилади. Хуллас, ёлғон билан рост келтириб чиқарадиган зарарларнинг орасини солиштириб чиқади. Агар рост гапиришда зарар қаттиқроқ бўлса, ёлғон гапираверади. Агар унинг акси ёки шак бўладиган бўлса, ёлғон унга ҳаром бўлади. Агар ёлғон гапиришнинг мубоҳлиги ўз нафсига тааллуқли бўлса, ёлғон гапирмаслиги маҳбуб. Борди-ю бошқа кишига тааллуқли бўлса, бепарволик жоиз эмас. Ҳар бир мубоҳ қилинган пайтдаги ёлғонни тарк қилмоқ қатъиятлиликдир. Аммо вожиб бўладиган бўлса, ундай эмас. Билингки, албатта ёлғон - бирор нарсанинг хилофини хабар беришлик. Хоҳ уни қасд қилсин ёки огоҳсиз қолсин. Лекин огоҳсиз қолса, гуноҳкор бўлмайди. Албатта қасд қилса, гуноҳкор бўлади. Бунга далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кимки менга қасддан ёлғон гапирса, жойини дўзахдан танлаб қўяверсин», деган сўзларидир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио