Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 264-оятида: «Эй мўминлар, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг», деб айтган.
915/1. Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа киши борки, Аллоҳ Қиёмат кунида уларга гапирмайди ва уларни оқламайди ҳамда улар учун аламли азоб бордир», деб уч бора шу сўзни айтдилар. Шунда Абу Зарр: «Ҳасрат-надоматда қолгурлар - улар кимлар ўзи?» деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кийимларини мутакаббирлик учун узун қилиб киювчилар, миннат қилувчилар ва молини ёлғон қасамлар билан ўтказувчи кишилар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.
|