Аллоҳ таоло: «Ва ёлғон сўздан йироқ бўлинглар», деб айтган (Ҳаж сураси, 30-оят).
Ёки «(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил - буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур», деб айтган (Исро сураси, 36-оят).
914/1. Абу Бакра Нуфайъ ибн ал-Ҳорисдан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта: «Сизларга гуноҳларнинг каттаси хабарини берайми?» деганларида, саҳобалар: «Ҳа», дейишди. Шунда у зот: «Аллоҳга ширк келтирмоқ, ота-онага оқ бўлмоқ (суяниб турган эдилар, сўнг ўтириб олиб), огоҳ бўлинг, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик», деб такрор-такрор айтдилар. Биз эса: «Шоядки, жим бўлсалар-ку», деб турардик». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
|