Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

321-боб. Чақимчилик ҳақида

Биз чақимчиликнинг ҳаромлигини ва бундаги далиллар ҳамда таҳдидларни зикр қилдик, лекин улар қисқа ҳолатда эди. Биз ҳозир кенгроқ шарҳлашга ўтамиз. Имом Абу Ҳомид ал-Ғаззолий (раҳматуллоҳи алайҳ) чақимчиликни кўпинча бошқа бир киши ҳақидаги сўзини у ҳақда гапирилган шахсга етказиш, чақиш, деб айтганлар. Масалан, «Фалон киши сен ҳақингда ундай деди» каби сўзлар. Чақимчилик бу билан тугамайди. Балки унинг чегараси очилиши, фош этилиши кариҳ кўрилган нарсани очиб юборишдир. Хоҳ кариҳ кўргани ундан ташилган бўлсин ёки унга ташилган бўлсин ё учинчиси бўлсин, бунинг фарқи йўқ. Ёки ана шу очиб юбориш сўз билан ёки ёзиш билан ёки рамз билан ёки имо-ишора бўлсин ёки сўз ва амалда бўлсин, хоҳ айб ва бошқа нарсаларда бўлсин - ҳаммаси бир хил чақимчиликдир. Чақимчиликнинг ҳақиқийси сирни очиб, фош бўлиши кариҳ кўрилган нарсада тўсиқни очиб юборишдир. Инсонга кишиларда кўрилган ҳолатнинг ҳаммасида сукут қилмоқлик лозим бўлади. Фақат гапирган нарсасида мусулмонга фойдали ёки гуноҳни даф қиладиган нарса бўлса, унда зарари йўқ. Аммо киши ўз молини махфий тутаётганини кўрса-ю, уни одамларга айтса, ана шу чақимчиликдир. Ва яна ҳар бир кўтариб, ташиб юрилган нарса чақимчиликдир. «Фалон киши сен ҳақингда бундай деди» каби сўзларни айтса, у кишига олти нарса лозим бўлади:

 

1. Уни тасдиқламаслик. Чунки чақимчи фосиқдир. У етказган хабар мардуддир.

 

2. Чақимчиликдан уни қайтариб, насиҳат қилиб ва у ишининг ёмонлигини айтиш.

 

3. Аллоҳ йўлида унга ғазаб қилмоқ. Чунки чақимчилик Аллоҳ ҳузурида ғазабга дучордир. Аллоҳ йўлида ғазаб қилиш вожибдир.

 

4. Ташиб келинган сўзда ёмонликни гумон қилмаслик. Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, кўп гумонлардан четланинглар», деб айтган (Ҳужурот сураси, 12-оят).

 

5. Ҳикоя қилиб берган нарсаси сизни жосуслик қилишга ва уни ахтариб ҳақиқатлашга мажбур қилмасин. Аллоҳ таоло: «Жосуслик қилиб юрманглар», деб айтган (Ҳужурот сураси, 12-оят).

 

6. Чақимчини қайтарган нарсасида ўзи рози бўлмаслиги ва чақимчилигини ҳикоя қилмаслиги лозим.

Умар ибн Абдулазизга бир одам бошқа бир киши ҳақида зикр қилганида, бу зот: «Агар хоҳласанг, сенинг ишингни кўриб чиқамиз. Бордию ёлғон гапираётган бўлсанг, қуйидаги оят аҳлидансан: «Агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, аниқлаб-текшириб кўринглар» (Ҳужурот сураси, 6-оят). Агар сен ростгўй бўлсанг, мана бу оят аҳлидансан: «Ғийбатчи-ю, гап ташувчига итоат этманг» (Қалам сураси, 11-оят). Агар хоҳласанг, сени авф қиламиз», деганларида, у киши: «Эй мўминлар амири, бу ишни энди зинҳор қилмайман», деди.

Бир киши Соҳиб ибн Аббодга бир мактуб олиб борди, унда етимнинг молини эга бўлиб олишга рағбатлантириш бор эди. У жуда катта миқдордаги мол-мулк эди. Бу зот мактубнинг орқасига қуйидаги сўзларни битиб қайтариб бердилар: «Ўлганни Аллоҳ раҳмат қилсин. Етимга Аллоҳ ёрдам берсин. Молини Аллоҳ серҳосил қилсин. Хат ташувчини Аллоҳ лаънатласин!»

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио