908/1. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳобаларимдан бирортаси бошқаси ҳақида бирор нарса етказмасин. Чунки мен сизларнинг олдингизга қалбим соғлом ҳолда чиқмоқни яхши кўраман», дедилар. Абу Довуд ва Термизийлар ривояти.
|