Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

320-боб. Ғийбатнинг каффорати ва ундаги тавба ҳақида

Билингки, албатта ҳар бир гуноҳ қилган киши тавбага шошилмоғи лозим. Аллоҳнинг ҳақларидан бўлган тавбада учта шарт бор. Улар:

1. Ўша пайтдаёқ гуноҳдан тўхтамоқ.

2. Қилган ишига пушаймон қилмоқ.

3. Ўша гуноҳга қайтмасликни қасд қилмоқ.

Одам ҳақларидан бўлган тавбада эса шу уч шартдан ташқари тўртинчиси бор. У таҳқир қилган нарсасини эгасига қайтармоқ. Ёки авфни талаб қилиб ва уни оқламоқликдир. Ғийбат қилган кишининг мана шу тўрт ишда тавба қилмоғи вожиб бўлади. Чунки ғийбат одамнинг ҳаққидир. Ғийбатчи ғийбат қилган кишисидан авф сўрамоғи лозим. Ана шу ҳолатда «Мен сени ғийбат қилдим, мени авф эт», деб айтишнинг ўзи кифоя қиладими? Ёки ғийбат қилган нарсасини батафсил баён қилмоғи лозимми?

Бунда икки фикр бор. Биринчиси: батафсил баён қилмоғи шарт. Агар уни баён қилмасдан ўзини оқласа, худди ноаниқ молни оқлаганидек, дуруст бўлмайди. Иккинчиси: шарт эмас, чунки молнинг хилофи ўлароқ, бунда билишлик шарт қилинмаган. Аввалгиси аниқроқдир. Чунки инсон авф қилмаганини гоҳида авф қилади. Агар ғийбат соҳиби вафот этган ёки узоққа кетган бўлса, яъни ундан оқланишни қўлга киритиш узрли ҳолга кирса, унга нисбатан истиғфор, дуо ва яхшиликларни кўпайтиради.

Билингки, ғийбат қилинган киши ғийбатчи кишини авф қилмоғи мустаҳабдир. Аммо вожиб эмас. Чунки ҳадяга ўхшаб ҳаққини соқит қиляпти. Бунда унга ихтиёр берилган. Лекин авф қилиш таъкидланган мустаҳаблардандир. Бу авф ила мусулмон биродарини гуноҳ офатидан халос этиб, Аллоҳнинг улуғ савоби ва муҳаббатига сазовор бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: «... (тақводор зотлар) ғазабларини ичларига ютадилар ва инсонларни авф этувчилардир ва муҳсинларни Аллоҳ яхши кўради», деб айтган (Оли Имрон сураси, 134-оят).

Авф қилиш билан нафсини хурсанд этиш «Бу иш албатта воқеъ бўлар эди, уни кўтариб ташлашга йўл йўқ. Мусулмон биродаримни халос этишдаги савобни ўтказиб юбормоқлигим яхши бўлмайди», деб ўзига йўл топиш билан бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: «Сабр қилиб кечиримли бўлиш ишлардаги азму-қарордир», деб айтган. (Шўро сураси, 43-оят). Ва бундан ташқари яна Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 199-оятида: «Марҳаматли бўлинг», деб айтган.

Саҳиҳ ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бир банда биродарига ёрдам кўрсатса, Аллоҳ таоло унга ҳам ёрдам беради», деб айтганлар.

Шофеъий (р.а.): «Кимдан розилик талаб қилинса-ю, у рози бўлмаса, бас, у шайтондир», дедилар.

Бу ҳақда олдингилар қуйидаги байтни битишган:

Айтишсаки, фалончи сенга қилди кўп ёмон,

Йигитнинг хор бўлгани - ор-номусин ғорати.

Ёмонлик қаршисида қилгум узрни қалқон,

Узрни қабул қилиш - гуноҳлар каффорати.

Бу зикр қилганларимиз ғийбатдан оқланишга ташвиқ этувчи нарсалар бўлиб, бу тўғриси ҳамдир. Аммо Саид ибн Мусаййабнинг «Мени таҳқирлаганни оқламайман», деб айтган сўзлари ва Ибн Сийриннинг «Нимага унинг зарарига ҳаром қилиб, фойдасига ҳалол қиламан? Чунки Аллоҳ таоло ғийбатни ҳаром қилган. Мен ҳеч қачон Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилмайман», деб айтган сўзлари заифдир. Чунки бу ерда оқловчи ҳаром нарсани ҳалолламайди. Балки ҳаққини соқит қилади. Қуръонда ва суннатда келган нарсалар авфни ва ҳаққини соқит этишни мустаҳаб эканлигини кўрсатяпти. Лекин Ибн Сийриннинг «Ҳеч ғийбатимни мубоҳ қилмайман», деган сўзлари тўғридир. Чунки инсон: «обрўйимни ғийбат қилган кишига бердим», деса мубоҳ бўлмайди. Балки бошқа ғийбатлар ҳаром бўлгани каби ҳаромдир.

Аммо ҳадисда: «Сизлардан бирингиз Абу Замзамдек бўлишдан ожиз бўладими? У агар уйидан чиқадиган бўлса, обрўйимни кишиларга садақа қилдим, деб айтар эди», дейилади. Бунинг маъноси қуйидагича: «Мени таҳқирлагани учун дунё ва охиратда ундан эваз талаб қилмайман».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио