Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

319-боб. Қалб билан қилинадиган ғийбат ҳақида

Билингки, ёмон гумон айтилган ёмон сўз каби ҳаромдир. Кишининг ёмонлигини бошқаларга айтмоғинг ҳаром бўлгани каби уни ўз нафсингга билдириб, ёмон гумон қилмоқлигинг ҳам ҳаромдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасининг 12-оятида «Кўп гумонлардан четланинглар», деб айтган.

 

907/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гумондан четланинглар, албатта гумон гапларнинг ёлғонидир», дедилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бу айтилган сўзлардаги маънони ифода этувчи ҳадислар кўп. Гумон бу қалбда боғлашлик ва бошқага ёмонликни ҳукм қилишдир. Аммо бир фикрга келмай, ичида гапирса-ю, қалбида қарор топмаса ва унда бардавом бўлмаса, бу уламолар иттифоқи билан авф қилингандир. Чунки воқеъ бўлишда у учун бу кишида ихтиёр йўқдир. Ва ундан ажралишга йўл ҳам йўқдир. Қуйида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳадисда собит бўлгандан мақсад ҳам шу айтган сўзимиздир - у зот: «Умматимдан бўлган киши ичида бир гапни гапирса-ю, уни ташига чиқармаса ёки унга амал қилмаса, албатта Аллоҳ таоло ўша гуноҳини кечиргандир», деб айтдилар.

Уламолар: «Бундан мақсад фикрида қарор топмаган нарса», дейишди. Ва яна: «Хоҳ у фикридаги ғийбат ё куфр ёки бошқаси бўлсин, фикрида қарор топмаса, гуноҳи кечирилган. Бас, кимнинг фикрига қасд қилмасдан куфрлик келса, ўша пайтнинг ўзида уни даф этса, кофир ҳам ва бошқа бирор нарса ҳам бўлмайди», дейишди.

Биз «Васваса» бобида қуйидаги саҳиҳ ҳадисни келтирганмиз: «Саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, бирортамиз (нафсимизда) гапириш катта бўлган нарсани, яъни куфр (васвасаси)ни топади», дейишганида, у зот: «(Шундоқ бўлса ҳам) у соф имонликдир», дедилар». (Яъни, у фақат шайтон васвасаси, холос... - тарж.)

Зикр қилган нарсаларимизда авф қилинишига сабаб четланиш узрли бўлгани учундир. Шунинг учун у фикрда бардавом бўлиш ва қалбда боғлаш ҳаромдир. Хоҳ у ғийбат, хоҳ бошқа гуноҳлар бўлсин, фикрга келдими, ўша заҳоти уни даф этмоқ вожибдир.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий «Иҳёу улумид-дин» китобида қуйидагиларни айтганлар: «Агар қалбингда ёмон гумон воқеъ бўлса, у шайтон васвасасидир. Бас, сен уни ёлғонга чиқармоғинг лозим бўлади. Чунки шайтон фосиқларнинг фосиғидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасининг 6-оятида: «Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар», деб айтган. Шунинг учун Иблисни тасдиқлаш жоиз эмас. Агар ҳақиқатда кишининг фасод эканлиги исбот бўлиб ва мухолафатда экани намоён бўлса ҳам, ёмон гумон қилиш жоиз эмас. Ёмон гумоннинг аломатларидан бири ундаги нарсага қалбнинг ўзгармоқлигидир. Бас, сен ундан нафратланиб, номаъқул ҳисоблаб, эътиборинг уни ҳурмат қилишга сусайиб, унинг ёмонликларидан хафа бўласан. Чунки шайтон кишидаги ёмонликларда озгина тасаввур билан ҳам яқинлашиб олади. Ва ўша кишини «Бу сенинг сезгирлигинг, закийлигинг ва фаҳминг ўткирлигидандир», деб аврайди. Албатта мўмин Аллоҳ нури билан қарайди. У гумон қилувчи эса шайтон ғурури ва зулмати ила нутқ қилади. Агар сенга бир одил киши хабар берса ҳам, уни тасдиқ ҳам этма, ёлғонга ҳам чиқарма. Шунда сен икки томонга ҳам гумон ила ёмонлик қилмайсан. Сенда мусулмон киши ҳақида ёмон фикр келса ҳам, сен унинг риоясини қил ва уни ҳурматлашни зиёдалаштир. Чунки шайтон бундан ғазабланади ва сендан ўзини тортиб, ўша биродарингга дуо ила машғуллигингдан қўрқади ва сенга васваса қилмайди. Агар бир мусулмонда шак-шубҳасиз ҳужжат билан бўлган хатони кўрсанг ҳам, сир тутган ҳолатда насиҳат қил. Сени шайтон алдаб, уни ғийбат қилишга чорламасин. Агар унга ваъз-насиҳат қиладиган бўлсанг, унинг хато-гуноҳидан хабардор бўлганинг сабабли хурсанд ҳолда насиҳат қилма. Чунки у ўша пайтда сенга ўзингни улуғлаш кўзи билан қарайди. Сен эса пастлаш ила унга қарайсан. Лекин уни гуноҳдан халос этишда худди ўзингга ноқислик етганда хафа бўлганинг каби хафа бўлишни қасд қил. Ана шу пайтда унга насиҳат қилмасдан ноқислигини тарк қилмоғинг насиҳат билан тарк қилганингдан яхшидир.

Имом Нававийнинг фикрларича, агар кишининг фикрига ёмон гумон келиб қолиб, шаръий манфаат фикрлашга чорламаса, уни тўхтатмоғи лозим бўлади. Агар бунга чорласа, масалан, ровийларни жароҳатлаш (яъни, ҳадис ривоят қилувчиларнинг камчилик ва фазилатларини айтиш) каби ҳамда бундан бошқа нарсаларда, яъни юқоридаги бобда зикр қилганларимиздагидек, ғийбат мубоҳ бўлган нарсаларда бўлса жоиз.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио