Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

318-боб. Шайхи (устози), дўсти ёки бошқаларнинг шаънига бўлган ғийбатни эшитган кишининг қиладиган иши ҳақида

Билингки, мусулмоннинг ғийбатини эшитган киши ғийбатдан қайтариб, сўзловчига танбеҳ бермоғи лозим бўлади. Агар сўз билан танбеҳ бера олмаса, қўли билан, агар қўли ва тили билан танбеҳ бера олмаса, ана шу мажлисни тарк этади. Агар шайхи ёки фазл ва ислоҳ аҳллари ғийбат қилинса, ундан қайтаришга кўпроқ аҳамият беради.

 

901/1. Абу Дардодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки биродари обрўсини ҳимоя қилса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни юзидан дўзахни даф қилади», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

902/2. Итбондан (р.а.) ривоят қилинган узун ҳадисда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб намоз ўқидилар. Ва: «Молик ибн Духшум қаерда?» дедилар. Шунда бир киши: «У мунофиқ-ку, Аллоҳ ва Унинг расули мунофиқни яхши кўрмайди», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай дема, унинг «Ла илаҳа иллаллоҳу», деганига қарамайсанми? У буни айтиш билан Аллоҳнинг розилигини хоҳлайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

903/3. Ҳасан Басрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Оиз ибн Амр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан эди. Бу зот Убайдуллоҳ ибн Зайёд ҳузурига кириб, «Эй ўғилчам, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман, албатта бошлиқларнинг ёмони қўл остидагиларга озор етказадиганидир. Сен ана шунақа озор берувчи бўлишдан четлангин», дедилар. Убайдуллоҳ ибн Зайёд: «Ўтиргин, сен Муҳаммад алайҳиссаломнинг кичик (яъни, элакдан ўтказилмаган) саҳобаларидансан», деди. Оиз ибн Амр эса: «Уларнинг кичиги бўлмаган. (Яъни, уларнинг ҳаммалари соф бўлишган), балки улардан кейин ва бошқаларда «кичиги» деган нарса пайдо бўлган», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

(Аллоҳ саҳобалардан рози бўлсин, уларнинг барчалари соф эдилар. Имом Ҳусайннинг қотили Убайдуллоҳ ибн Зайёддек золимнинг олдида ҳам ҳақни гапиришдан уларни ҳеч нарса тўхтата олмас эди... - тарж.)

 

904/4. Каъб ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Тавба ҳақидаги узун ҳадисда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табукда қавм орасида ўтирганларида: «Каъб ибн Моликка нима бўлди?» дедилар. Шунда Бани Саламалик бир киши: «Эй Расулуллоҳ, унинг кийимлари ҳамда икки ёнига назар солиши (Яъни, бойлигига ажабланиши) бу ерга келишидан тўсиб қўйди», деди. Буни эшитган Муоз ибн Жабал: «Айтган нарсанг бунча ҳам ёмон. Аллоҳга қасамки, эй Расулуллоҳ, биз унда фақат яхшилик кўрганмиз», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сукут қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

905/5. Жобир ибн Абдуллоҳ ва Абу Талҳадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор киши бир мусулмон кишини ҳурмати кетиб, обрўси тўкиладиган ўринда қаровсиз ташлаб қўйса, Аллоҳ таоло уни ҳам ёрдамга муҳтож бўлиб турган ўринда қаровсиз ташлаб қўяди. Бир киши бир мусулмон кишига обрўси тўкилиб, ҳурмати кетадиган ўринда ёрдам берса, Аллоҳ таоло унга ҳам ёрдамга муҳтож бўлиб турган жойда ёрдамини беради», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

906/6. Муоз ибн Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир мўмин кишини мунофиқдан ҳимоя қилса (ровий қуйидаги сўзларни айтдилар деб шак қиляптилар), Аллоҳ таоло бир фариштани юбориб, Қиёмат куни унинг гўштини жаҳаннам ўтидан ҳимоя қилади. Кимки мусулмонни бир нарса билан айблаб, уни шарманда қилса, тоинки айтган нарсаси чиққунча, (яъни айблаган кишисининг розилигини олиб гуноҳидан пок бўлгунча) Аллоҳ таоло уни жаҳаннам кўпригида ҳибс қилиб туради», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио