Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

316-боб. Нафсдан ғийбатни кетказадиган нарсалар ҳақида

Билингки, бу бобга Қуръон ва ҳадисдан далиллар жуда кўп. Лекин қуйида унинг бир қиррасигагина ишора қиламан. Ким бунга мувофиқ бўлса, у билан кифояланади. Ким мувофиқ бўлмаса, бу ҳақда том-том китобларни ўқиса ҳам, қаноат ҳосил қилмайди.

Ғийбатнинг ҳаромлиги ҳақидаги юқорида зикр қилган нарсаларнинг нафсига намойиш қилмоқни ўзи кифоя қилади. Сўнгра Аллоҳнинг қуйидаги сўзлари бор: «У бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру-нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)» (Қоф сураси, 18-оят); «Ўшанда сизлар уни тилдан тилга олиб, оғизларингиз билан ўзларингиз аниқ билмаган нарсани сўйлар ва буни енгил иш, деб ўйлар эдинглар. Ҳолбуки, у Аллоҳ наздида улуғ (гуноҳдир)» (Нур сураси, 15-оят).

Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган «Бир банда Аллоҳ таолони норози қиладиган бир сўзни айтиб, оқибатини ўйламай юраверади-да, бироқ Аллоҳ таоло буни ҳам Ўзи билиб, уни жаҳаннамга ташлайди» каби саҳиҳ ҳадислар ва бунга ўхшаш юқоридаги бобда келган тилни сақлаш тўғрисидаги сўзлар хусусида фикр юритади. Ва яна буларга «Аллоҳ мен билан бирга», «Аллоҳ Ўзи шоҳид», «Аллоҳ мени кузатиб турибди» каби сўзларни ҳам қўшиб қўяди.

Ҳасан Басрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши бу зотга: «Сиз мени ғийбат қилибсиз», деганида, бу зот: «Яхшиликларимга ҳукм қилмоққа сенинг кучинг етмайди», дедилар.

Ибн Муборак (р.а.): «Агар бирор кишини ғийбат қилганимда ота-онамни ғийбат қилган бўлар эдим. Чунки улар икковлари менинг ҳасанотларимга ҳақлидирлар», деб айтдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио