Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

315-боб. Ғийбатга тааллуқли муҳим масалалар баёни

Ўтган бобларда зикр қилдикки, ғийбат - кишини у кариҳ кўрадиган нарсаси билан зикр қилмоқликдир. Хоҳ у лафз билан ёки ёзиш билан ёки рамзий маънода бўлсин ёки кўз, қўл ва бош билан ишора этиш орқали бўлсин, барчаси жоиз эмас.

Яна ҳам аниқроғи, ҳар бир мусулмоннинг нуқсонини бошқага англаттирмоқ ҳаром бўлган ғийбатдир.

Ана шу ғийбатлардан бири - эгилиб ва букилиб юрадиган ёки шуларга ўхшаш нуқсонли кишиларни ҳикоя қилиб, ана шу ҳикоядан унга ноқисликни хоҳлашликдир. Буларнинг ҳар бири хилофсиз ҳаромдир.

Яна ғийбатлардан бири - мусанниф китобида бир шахсни зикр қилиб, бу билан унинг ноқислигини ва уни обрўсизлантиришни хоҳласа, у ҳам ҳаромдир. Аммо бу зикри билан унинг хато қилаётганини, илмда заиф эканлигини ва бунинг сабабидан одамлар унга тақлид қилиб, эргашиб ғурурга кетиб қолмасликларининг олдини олиб гапирмоғи ғийбат эмас. Балки вожиб бўлган насиҳатдир. Агар мана шуни ирода қилса, савоб ҳам олади.

Шу сингари мусанниф ёки бошқаси: «Бир қавм ёки бир жамоа ундай ёки бундай», «Бу қилгани нотўғри ёки хато ёки жаҳолат ва ғафлат» каби сўзларни айтиши ҳам ғийбат эмас. Чунки ҳақиқий ғийбат бир кишининг айни ўзини ёки бир жамоатнинг айни ўзини зикр қилмоқликдир.

Ва яна ҳаром ғийбатлардан бири - баъзи кишилар ундай қилди ёки баъзи фақиҳлар ёки баъзи илмни даъво қилувчилар ёки баъзи муфтийлар ёки баъзи ўзига ислоҳни нисбат берувчилар ёки зуҳдни даъво қилувчилар ёки бугун олдимиздан ўтган баъзи кишилар ёки баъзи бир кўрган кишилар бундай қилди, деб бу билан хитоб қилинган шахснинг ўзини тушунилмоқликдир.

Ва яна ана шу ғийбатлардан бири - фақиҳ ва обидларнинг ғийбатидир. Чунки улар очиқ-ойдин англанганидек ғийбатга йўлиқурлар. Уларнинг бирига фалон кишининг аҳволи қандай дейилса, бас, у Аллоҳ бизни ислоҳ қилсин ёки Аллоҳ бизни мағфират қилсин ёки Аллоҳ уни ислоҳ қилсин ёки Аллоҳдан офиятни сўраймиз ёки зулм қилиш билан балолаб қўймаганига Аллоҳга ҳамд бўлсин ёки ёмонликдан Аллоҳ номи ила паноҳ тилаймиз ёки ҳаё озлигидан Аллоҳ бизни офият қилсин, Аллоҳ тавбаларимизни қабул қилсин каби ноқисликни англанадиган сўзларни айтмоқликдир.

Ва яна ана шу ғийбатлардан бири - фалон киши ҳам барчамиз балоланган нарса билан балоланди ёки ҳаммамиз қиладиган ҳийлани у ҳам мол топишда ишлатади, деб айтмоқликдир.

Яна ҳам тўғрироғи юқорида айтганимдек, кишининг камчилигини хитоб қилувчидан англанмоғидир. Биз буни юқорида Имом Муслимдан қилинган ривоятда зикр қилдик.

Фасл: Билингки, ғийбат қилувчига ғийбат ҳаром бўлганидек, эшитувчига ҳам уни эшитиб иқрор бўлиш ҳаромдир. Бир инсоннинг ҳаром бўлган ғийбатни бошлаганини эшитса, агар зоҳирий зарардан қўрқмаса, уни ғийбатдан ман қилиши вожиб бўлади. Модомики, қўрқадиган бўлса, қалби билан уни инкор қилиб, ана шу мажлисдан ажраб чиқиб кетиши вожиб бўлади. Агар тили билан инкор қилишга ёки ғийбатни бошқа сўз билан кесишга қодир бўлса, уни лозим тутади. Агар бундай қилмаса, гуноҳкор бўлади. Борди-ю тили билан жим бўл, деса-ю қалби билан у ғийбат давом этишини хоҳласа, Абу Ҳомид Ғаззолий айтганларидек, ана шу нифоқ бўлиб, гуноҳдан уни халос эта олмайди. Халос этиш учун қалби билан ҳам ғийбатни кариҳ кўрмоғи лозим.

Қачонки ана шунақа ғийбат қилинаётган мақомда ўтиришга мажбур бўлиб қолса-ю, инкор қилишдан ожиз бўлса ёки қайтарса-ю ғийбатдан кишилар қайтмаса ва ана шу ердан ажралишга ҳам имкон топмаса, у ҳолда ғийбатни эшитиб қулоқ тутиши ҳаром бўлади. Балки бундаги энг тўғри йўл - тили ва қалбининг ўзи билан Аллоҳни зикр қилмоғи ёки эшитмаслик учун бошқа нарсалар ҳақида фикр юритмоқликдир. Мана шундан кейин мазкур ҳолатда ғийбатнинг қулоққа чалинишининг зарари йўқ. Ана шу ғийбатда яна бардавом бўлаверсалар, унда улардан четлашмоқ лозим бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Анъом сурасининг 69-оятида: «Қачон Бизнинг оятларимизни (масхара қилишга) киришаётган кимсаларни кўрсангиз, то бошқа гапга киришгунларича улардан юз ўгиринг! Энди агар шайтон ёдингиздан чиқарса, эслаганингиздан сўнг бу золим қавм билан бирга ўтирманг», деб айтган.

Иброҳим ибн Адҳамдан ривоят қилинади. Бу зот бир зиёфатга чақирилганида, у ерга бордилар. У ердагилар зиёфатга келмаган бир кишини зикр қилиб, уни оғир киши, деб айтишди. Шунда бу зот: «Мен кишилар ғийбат қилинадиган ерда ҳозир бўлиб қолибман», деб у ердан чиқиб кетдилар ва уч кун овқатланмадилар.

Бу ҳақда қуйидаги шеърлар битилган:

Тилингни тийганинг каби қабиҳ сўзлардан,

Қулоғингни сақла, зарар - эшитган нарсанг.

Чунки ёмон сўзларни тинглаётган пайтинг,

Уни айтган киши билан шериксан, билсанг.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио