Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

314-боб. Ғийбат ва чақимчиликнинг ҳаромлиги ҳақида

Билингки, ғийбат ва чақимчилик кишиларда тарқалган энг хунук хислатлардандир. Бу икковидан кишиларнинг озгинасигина омонда қолишади, холос.

Ғийбат ёмон кўрадиган нарсаси билан кишини зикр қилмоқликдир. Хоҳ у баданида ёки динида ёки дунёсида ёки нафсида ёки халқ қилинишида ёки хулқида ёки молида ёки боласида ёки отасида ёки хотинида ёки хизматкори ва қулида ёки салласи ва кийимида ёки юриши, ҳаракати, жилмайишида, нуқсонлиги, қовоғи солинганлиги ва хушчақчақлиги ёки бундан бошқа ана шунга тааллуқли нарсаларда бўлсин, ғийбат саналаверади. Хоҳ уни лафз билан ёки ёзиш билан ёки рамзий маънода зикр қилиш ёки кўз, қўл, бош ва шунга ўхшашлар ила ишора қилиш орқали ҳам ғийбат бўлади.

Бадандаги ғийбат: кўр, оқсоқ, хира кўрадиган, тепакал, калта, узун, қора, сариқлигини айтмоқликдир.

Диндаги ғийбат: фосиқ, ўғри, хоин, золим, намозга эътибор бермай, бепарво бўлади, нажасотларни енгил санайди, отасига яхшилик қилмайди, закотни ўз ўрнига сарф қилмайди, ғийбатдан сақланмайди, деб айтмоқликдир.

Дунёдаги ғийбат: одоби оз, инсонларни паст санайди, бирор кишининг ҳаққини танимайди, кўп гапиради, кўп ейди, кўп ёки ноўрин ухлайди, ўринсиз жойга ўтиради, деб айтишга ўхшашлардир.

Отасига тааллуқлиси эса: отаси фосиқ ёки ҳиндий ёки набатий, занжий, этикдўз, газмол сотувчи, мискор, дурадгор, темирчи, тўқувчи, деб айтишга ўхшашлардир.

Хулққа тааллуқлиси эса: ёмон хулқли, мутакаббир, риёкор, шошқалоқ, кучли, ожиз, қалби заиф, ўзини тутолмайди, қовоғи солиқ, ахлоқсиз каби сўзларни айтмоқ.

Кийимга тааллуқли ғийбатлар эса: енги кенг, этаги узун, кийими кир ва шунга ўхшаш нарсаларни айтмоқлик.

Қолганлари ҳам зикр қилганимиздек қиёсланади. Яна ҳам тўғрироғи ёмон кўрган нарсасини зикр қилмоқлик-ғийбатдир.

Абу Ҳомид Ғаззолий мусулмонлар ижмоъини қуйидагича нақл қилдилар. Ғийбат - ёмон кўрган нарсаси билан бошқани зикр қилмоқлик. Саҳиҳ ҳадислар буни аниқлаб келади.

Аммо чақимчилик - баъзиларга баъзи кишиларнинг фасод сўзини ташимоқликдир.

Бу иккитасининг ҳукми мусулмонлар ижмоъи билан ҳаромдир. Бунинг ҳаромлигига Қуръондан, суннатдан ва мусулмонлар ижмоъидан очиқ-ойдин далиллар келган.

Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасининг 12-оятида: «Айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин» ва Ҳумаза сурасининг 1-оятида: «Барча (кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлгай» ҳамда Қалам сурасининг 11-оятида: «Сиз ҳар бир тубан қасамхўр, ғийбатчи-ю, гап ташувчи... кимсага итоат этманг», деб айтган.

 

889/1. Ҳузайфадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чақимчи жаннатга кирмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

890/2. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр олдидан ўтиб, «Бу иккови азобланишяпти, бироқ катта амал сабабли азобланишмаяпти. Уларнинг бири чақимчилик билан юрарди. Иккинчиси сийдикдан ўзини эҳтиёт қилмас эди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Бухорийнинг ривоятларида «албатта у каттадир», бўлиб келган.

 

891/3. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғийбат нима эканлигини биласизларми?» деганларида, саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг расули билувчироқ», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кариҳ кўрадиган нарсаси билан биродарингни зикр қилмоғинг», дедилар. Шунда: «Айтган нарсам биродаримда бўлса-чи?» дейилганида, у зот: «Айтаётган нарсанг биродарингда бўлса, ғийбат қилибсан. Агар айтаётган нарсанг биродарингда бўлмаса, унда бўҳтон қилибсан», дедилар. Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаийлар ривояти.

 

892/4. Абу Бакрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонлик куни Минодаги Видолашув ҳажида: «Бу кунингиз, бу шаҳрингиз, бу ойингизда қон тўкиш ҳаром бўлгани каби сизларнинг қонингиз, молингиз ва обрўингизга (тажовуз қилмоқлигингиз) ҳаромдир», дедилар. Абу Довуд ва Термизийлар ривоятлари.

 

893/5. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Сафийянинг ундай ёки бундайлиги (баъзи ривоятларда паканалиги) мисол сифатида етарлидир», десам, у зот: «Сен бир калима айтдингки, агар у денгиз сувига аралаштириб юборилса, таъми ёки ҳиди ўзгариб кетарди», дедилар. Ва яна у зотга бир инсонни ҳикоя қилдим. Шунда у зот: «Менда у ёки бу нарса бўлатуриб бошқа бировни ҳикоя қилмоқни яхши кўрмайман», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Бу ҳадис ғийбатчиларга энг катта зажр берувчи ҳадисдир. Мана шу даражада ғийбатни ёмонлашда етук бўлган бошқа бирор ҳадисни билмайман. Ва у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «(Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир.» (Нажм сураси, 3-4-оятлар).

 

894/6. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен осмонга кўтарилганимда (яъни, Меърож кечасида) бир қавмнинг олдидан ўтдим. Уларнинг мисдан тирноқлари бўлиб, юзлари ва кўкракларини тирнашар эди. Шунда мен: «Эй Жаброил, анавилар ким?» десам, у зот: «Улар шундай кишиларки, кишилар гўштини еб (яъни, ғийбат қилиб) обрўларига бўҳтон қилишарди», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

895/7. Саид ибн Зайддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг обрўсида ноҳақ тилни узун қилиш риболарнинг буюгидир», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

(Яъни, обрўсини тўкиш рибодек буюк гуноҳдир... - тарж.)

 

896/8. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга хиёнат қилмайди, ёлғон сўзламайди ва уни хўрламайди. Ҳар бир мусулмонни бошқа мусулмоннинг обрўси, моли ва қонига (тажовуз қилмоғи) ҳаромдир. Тақво бу ерда (Яъни, қалбда). Киши мусулмон биродарини паст санамоғи унинг ёмонлигига кифоя қилади», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио