Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

312-боб. Яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш ҳақида

Бу ҳақда кўп нарсалар келгани ва мавқеи улуғ, аммо аксарият кишилар енгил санашгани учун бу боб аҳамиятлидир. Буни шу ерда батафсил тадқиқ қилиш имкони бўлмади. Лекин усул қоидаларидан бирортасини бузмадик. Уламолар бу тўғрида турли нарсалар тасниф этишди. «Саҳиҳ Муслим» шарҳининг аввалида бу ҳақда бироз нарсаларни жамладим. Билиш лозим бўлган нарсалардан огоҳ этдим. Аллоҳ таоло бу ҳақда қуйидаги оятларни нозил қилган: «Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, ибодат - итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир» (Оли Имрон сураси, 104-оят); «(Эй Муҳаммад), марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг» (Аъроф сураси, 199-оят); «Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан тўхтатадилар» (Тавба сураси, 71-оят); «Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар» (Моида сураси, 79-оят).

 

870/1. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бир киши мункар (ёмон кўрилган) ишни кўрса, қўли билан ўзгартирсин. Агар қодир бўлмаса, тили билан. Агар қодир бўлмаса, қалби билан (ўзгартирсин). Ана шу (қалби билан бўлгани) имони заифлигидандир», деб айтганларини эшитдим. Имом Муслим ривоятлари.

 

871/2. Ҳузайфадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, амру маъруф ва наҳий мункар қиласизлар ёки Аллоҳ таоло сизларга иқоб юборади. Сўнгра дуо қилсангизлар ҳам ижобат этилмайди», дедилар. Термизий ривоятлари.

 

872/3. Абу Бакр Сиддиқдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: «Эй инсонлар, сизлар Аллоҳнинг «Эй мўминлар, ўзингизни билингиз! (Яъни, гуноҳлардан сақланингиз!) Модомики, ҳақ йўлни тутган экансиз, адашган кимсалар сизларга зарар етказа олмас», деган сўзини ўқийсизлар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Агар улар золимни кўриб, қўлидан тутмасалар (яъни, зулм қилишдан тўхтатмасалар), Аллоҳ барчаларини тўплаб бирга жазолайди», деганларини эшитганман», дедилар. Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар ривояти.

 

873/4. Абу Саиддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жиҳодларнинг афзали золим подшоҳ ҳузурида адолатли сўз айтмоқликдир», дедилар. Абу Довуд ва Термизийлар ривояти.

Бу боб зикр қилганимиздан ҳам машҳурдир. Юқорида келган оятни кўпгина жоҳил кимсалар нотўғри талқин қилишади. Тўғри таъвили эса бундай: «Албатта сизлар буюрилган нарсаларни қилсангизлар, залолатдаги кишининг залолати зарар бермайди. Қуйидаги оят ҳам амру маъруф ва наҳий мункарга буюрилганлар жумласига кириб, юқоридаги маъноларга яқиндир: «Пайғамбар зиммасида эса фақат (Аллоҳ фармонини бандаларга) очиқ-равшан етказишгина бордир» (Анкабут сураси, 18-оят)».

Билингки, амру маъруф, наҳий мункарнинг ўзига хос шарт ва сифатлари бордир. Бу ерда уларни муфассал айтиш ўринли эмас. Бу ҳақда энг яхши манба Имом Ғаззолийнинг «Иҳёу улумид-дин» китобларидир. Мен бунинг муҳимларини «Шарҳи Муслим»да ҳам баён этдим.


 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио