Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

311-боб. Тасбеҳ («Субҳаналлоҳ»), таҳлил («Ла илаҳа иллаллоҳ») лафзлари билан таажжубланиш жоизлиги ҳақида

864/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот жунубликларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлиқдилар. Шунда ҳеч кимга билдирмай кетдилар-да, ғусл қилиб келдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса бу зотни йўқотиб қўйдилар. Келган вақтларида «Қаерда эдинг, эй Абу Ҳурайра?» дедилар. Бу зот: «Эй Расулуллоҳ, сиз менга йўлиққанингизда мен жунуб эдим, шунинг учун ювинмагунимча сиз билан ўтирмоқни кариҳ кўрдим», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳаналлоҳ, мўмин киши нажас бўлмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

865/2. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади: «Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳайздан тозаланиш ҳақида сўраганида, у зот қандай тозаланишни (қуйидагича) буюрдилар: «Хушбўй бир парча (латта)ни оласан-да, у билан поклайсан», дедилар. У аёл: «Қандай қилиб тозалайман?» деганида, у зот: «У билан тозалайсан», дедилар. У яна: «Қандай қилиб?» деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳаналлоҳ, тозалайсан-да», дедилар. Мен у аёлни ўзимга тортдим-да, «Қоннинг изидан уни эргаштириб (артасан)», дедим». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

866/3. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Рубайънинг синглиси Умму Ҳориса бир кишини жароҳатлаб қўйди. Шунда улар хусуматлашиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига боришди. У зот: «Қасос, қасос», дедилар. Умму Рубайъ: «Эй Расулуллоҳ, фалон аёлга жазо берасизми? Аллоҳга қасамки, аёл жазоланмайди», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳаналлоҳ! Эй Умму Рубайъ, қасос олиш Аллоҳнинг буйруғидир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

867/4. Имрон ибн Ҳусайндан (р.а.) ривоят қилинади. Асирга олинган бир аёлнинг қиссаси ҳақидаги узун ҳадисда келтирилишича, у аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туяларини миниб асирликдан қочиб кетди. Ва агар Аллоҳ уни қутқарса, ўша туяни сўйишни назр қилди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинганида: «Субҳаналлоҳ! Мукофот қилган нарсаси мунча ҳам ёмон», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

868/5. Абу Мусо ал-Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинган изн сўраш ҳақидаги ҳадиснинг охирида Умарга (р.а.): «Эй Ибн Хаттоб, сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига азоб берувчи бўлманг», деганларида, у зот: «Субҳаналлоҳ! Мен эшитган нарсамни ишончли қилмоқни маҳбуб кўрдим холос», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

869/6. Абдуллоҳ ибн Саломдан (р.а.) ривоят қилинган узун ҳадисда у зотга «Сиз жаннат аҳлиданмисиз?» дейилганида, «Субҳаналлоҳ, бирор кишига билмаган нарсасини айтмоғи лозим эмас», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио