Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

310-боб. Хушхабар ва табриклашнинг маҳбублиги ҳақида

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда қуйидаги оятларни айтган: «(Закариё) меҳробда намоз ўқиб турган вақтида унга фаришталар нидо қилдилар: «(Эй Закариё), Аллоҳ сенга Яҳё исмли фарзанд хушхабарини берур» (Оли Имрон сураси, 39-оят); «Қачонки бизнинг элчиларимиз (яъни, фаришталар) Иброҳимга (фарзанд кўриш ҳақидаги) хушхабарни келтиришгач...» (Анкабут сураси, 31-оят); «Дарҳақиқат, бизнинг элчиларимиз - фаришталар Иброҳимга (Исҳоқ исмли фарзанд кўриш ҳақида) хушхабар билан келиб...» (Ҳуд сураси, 69-оят); «Бас, Биз унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик» (Вас-саффот сураси, 101-оят); «Улар: «Қўрқмагин, (бизлар фаришталармиз, шунинг учун таом емаймиз)», дедилар ва (Иброҳимга) бир дона ўғил хушхабарини бердилар» (Ваз-зориёт сураси, 28-оят); «Улар дедилар: «Қўрқмагин, (биз Аллоҳ юборган элчи - фаришталармиз). Биз сенга бир билимдон ўғил (яъни, Исҳоқ) хушхабарини етказурмиз» (Ҳижр сураси, 53-оят); «(Парда ортида Иброҳимнинг) хотини турган эди. У (фаришталарнинг Лут қавмини ҳалок қилиш учун келганликларини эшитиб) кулди - хурсанд бўлди. Шунда Биз (фаришталаримиз воситасида) у аёлга Исҳоқ (исмли ўғил кўриш) ҳақида ва Исҳоқдан кейин Яъқуб (исмли набира кўриш) ҳақида хушхабар бердик» (Ҳуд сураси, 71-оят); «Фаришталар: «Ё Марям, албатта Аллоҳ сенга Ўзининг сўзини хушхабар қилиб берадики...» (Оли Имрон сураси, 45-оят); «Аллоҳ имон келтирган ва яхши амаллар қилган бандаларига берадиган хушхабари ана шудир» (Шўро сураси, 23-оят); «Бас, (эй Муҳаммад), Менинг бандаларимга - сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига (яъни, нажотга элтувчи рост Сўзга) эргашадиган зотларга хушхабар беринг» (Зумар сураси, 17-18-оятлар); «Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар» (Фуссилат сураси, 30-оят); «Мўмин ва мўминаларнинг олдиларида ва ўнг томонларида нурлари (яъни, қилган яхши амаллари ва номаи аъмоллари йўлларини ёритиб) кетаётганини кўрадиган Кунни (эсланг)! (Ўша Кунда уларга дейилур): «Сизлар учун бугунги хушхабар - остидан дарёлар оқиб турадиган, (сизлар) мангу қоладиган жаннатлардир» (Ҳадид сураси, 12-оят); «Парвардигорлари уларга Ўз тарафидан раҳмат ва ризолик ҳамда улар учун бўладиган жаннатлар хушхабарини берурки, у жаннатларда доимий неъматлар бордир» (Тавба сураси, 21-оят).

Хурсандчилик хабарини бериш ҳақида ворид бўлган саҳиҳ ҳадислар ҳам жуда кўп. Булардан - Жаннатда Хадичага (р.а.) қамишдан қурилган уй ҳақида хушхабар берилиши. У уйда чарчаш ҳам, шовқин ҳам бўлмайди.

Ва яна икки «Саҳиҳ» китобида Каъб ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинган тавба қиссасидир. У зот шундай дедилар: «Баланд овоз билан «Эй Каъб, хурсандчилик хабарини бер», деб қичқирувчининг овозини эшитдим. Инсонлар бизга хушхабар бера бошлашди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиб намоз ўқишга борсам, кишилар жамоат-жамоат бўлиб, мени тавба билан табриклаб, «Аллоҳ тавбангни қабул қилгани билан қутлаймиз», деб табриклашди. Масжидга кирсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофларида одамлар туришган экан. Талҳа ибн Убайдуллоҳ туриб югуриб келди. Қўл бериб сўрашди-да, табриклади. Талҳа қилган бу ишни ҳеч унутмайман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берсам, у зот хурсанд бўлганларидан юзлари ярақлаб кетди. Ва: «Онангдан туғилганингдан бери ўтган кунларнинг энг яхшиси билан хурсандлик хабарини бер», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио