Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

309-боб. Шафеълик (воситачи бўлиш ва ҳимоя қилиш) ҳақида

Билингки, агар шафеълик бирор ҳад (шаръий жазо) ёки муҳим ишларда бўлмаса, бошлиқ ва уларга ҳақдорларнинг шафеъ бўлишлари маҳбуб амалдир. Агар ҳад ва унга ўхшаш муҳим ишларда бўлса, шафеъ бўлувчига ҳам, шафеъ бўлинганга ҳам уни билиб туриб ҳаракат қилганга ҳам ҳаромдир. Бунга Қуръонда, ҳадисда ва уммат уламолари сўзларида далиллар кўп.

Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 85-оятида: «Ким (одамлар орасида) чиройли - ҳақ тараф олиш билан тараф олса, ўзига ҳам унинг савобидан бир улуш тегур. Ким ноҳақ тараф олиш билан тараф олса, ўзи учун унинг гуноҳидан бир улуш тегур. Аллоҳ ҳамма нарсага қодир бўлган Зотдир», деб айтган.

 

861/1. Абу Мусо ал-Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор ҳожатталаб киши келса, атрофларидаги ўлтирганларга юзланиб, «Шафеъ бўлинглар, ажр оласизлар ва Аллоҳ набийсининг тили билан яхши кўрган нарсасини ҳукм қилдиради», дедилар. Баъзи ривоятларда «хоҳлаган нарсаси» бўлиб келган. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Абу Довуднинг ривоятида: «Аллоҳ набийсининг тилида хоҳлаган нарсасини ҳукм қилиш учун ва ажр олиш учун менга шафеъ бўлинглар», деб келган. Бу ривоят Имом Бухорий ва Муслим ривоятларини янада равшанлаштириб беради.

 

862/2. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Барира ва унинг эри ҳақида келтирилган қиссада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Барирага: «Агар ўз эрингга мурожаат қилсанг яхши бўларди», деганларида, Барира: «Эй Расулуллоҳ, эримга қайтишни буюрасизми?», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шафеъ (воситачи) бўламан холос», дедилар. Барира эса: «Эримга менда ҳожат йўқ», деди. Имом Бухорий ривоятлари.

 

863/3. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Уйайна ибн Ҳисн ибн Ҳузайфа келиб, акасининг ўғли Ҳирр ибн Қайснинг уйига тушди. У Умарнинг (р.а.) яқинларидан ва ёшлар орасидаги маслаҳатдош ҳамда мажлисдошларидан эди. Уйайна жиянига: «Эй акамнинг ўғли, амир билан танишлигинг бор. Унинг ҳузурига киришга мен учун изн олиб бер», деди. Жияни изн сўраганида Умар (р.а.) киришга изн бердилар. Уйайна кириб, «Эй Ибн Хаттоб, Аллоҳга қасамки, бизга мукофот бермайсан, адолат билан ҳукм қилмайсан», деди. Шунда Умар (р.а.) ғазабланиб, уни жазоламоқчи ҳам бўлди. Ҳирр орага тушиб: «Эй мўминлар амири, албатта Аллоҳ таоло пайғамбарига «Марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг», деган, амаким ўша тоифа жоҳиллардандир», деб айтганида, Аллоҳга қасамки, Умарга (р.а.) мазкур оят тиловат қилинган пайтда ғазабидан тушди ва Аллоҳ таоло ҳукмига итоат қилиб жазоламади. Имом Бухорий ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио