Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

308-боб. Мазахлаш тўғрисида

856/1. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг кичик укасига: «Эй Абу Умайр, нима қилди нуғайр (кичик қуш),?» деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

857/2. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Эй икки қулоқ эгаси», деб айтдилар. Абу Довуд, Термизийлар ривоятлари.

 

858/3. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Мени (туяга) мингаштириб қўйинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сени туянинг боласига мингаштираман», дедилар. Шунда у киши: «Эй Расулуллоҳ, туянинг боласида нима қиламан?» деб (ажабланганида), у зот: «Ахир туянинг боласини ҳам она туя туғадими?» деб айтдилар. Абу Довуд ва Термизийлар ривояти.

 

859/4. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: «Эй Расулуллоҳ, сиз ҳам биз билан ҳазиллашасиз-ку», деганларида, у зот: «Мен фақат ҳақ нарсани айтаман», дедилар. Термизий ривоятлари.

 

860/5. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродаринг билан тортишма, мазах қилма ва хилоф қиладиган бўлсанг, ваъда берма», деб айтдилар. Термизий ривоятлари.

Уламолар: «Ман қилинган мазах ҳаддан ошиб узлуксиз бўлишдадир. Чунки у кулги ва қалб қаттиқлашишини келтириб чиқаради ҳамда Аллоҳ зикридан ва диннинг муҳим ишларидан тўсиб қўяди. Кўп вақтларда у азият беришгача олиб боради. Ва гинага сабаб бўлиб, кишидан ҳайбат ва виқорни кетказади. Аммо кимки бу ишларда ҳаддан ошмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганларидек мазах қилиш маҳбубдир. Расулуллоҳ буларни айрим ҳолатларда кишиларнинг дўстлашиши ва дилкашлик учун қилардилар. Қатъий ҳолатда бунга ман йўқ, балки у юқорида зикр қилинган сифат ила суннат ва мустаҳабдир», деганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио