Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

305-боб. Маслаҳатга чорлаш ҳақида

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 159-оятида: «Ишларингизда маслаҳат қилинглар», деб айтган.

Бу ҳақда саҳиҳ, машҳур ҳадислар кўпдир. Мана шу ояти кариманинг ўзи ҳамма нарсадан беҳожат қилади. Чунки Аллоҳ таоло китобида очиқ бир нарсани буюрса, набийсини маслаҳат қилиш ҳақида огоҳ этган. Махлуқларнинг энг мукаммалига (яъни, Расулуллоҳга) шундай қилишни буюргандан кейин бошқаларга гумонинг қандай?

Билингки, бир ишни қасд қилган кишининг дини, тажрибаси, моҳирлиги, тақвоси ва меҳрибонлигига ишонилган шахс билан маслаҳатлашмоқлиги маҳбуб амалдир.

Жамоатда ҳам мазкур ишларда маслаҳатлашиш, уларга ана шу ишдаги мақсадини таништириш ва ундаги яхшилик ҳамда фасодларни баён этиш маҳбуб амалдир.

Қози ва султонларга ўхшаш омма ишларида бошлиқларнинг маслаҳат билан иш юритмоқлари таъкидланган. Умар ибн Хаттоб (р.а.) саҳобалар ила маслаҳатлашиб, уларнинг сўзларига амал қилганлари машҳурдир. Бу ҳақда саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган. Маслаҳатчининг маслаҳати, юқорида зикр қилганимиздек ишора қилган нарсасида фосид нарса бўлмаса, ундан маслаҳатини қабул қилиш фойдалидир. Маслаҳат берувчи ҳам фикрини айтиб, насиҳат ила ўз кучини аямаслиги лозим.

 

849/1. Тамийм ад-Дорийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дин хайрихоҳликдир», деганларида, саҳобалар: «Ким учун, эй Расулуллоҳ?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга, китобига, расулига ва мусулмонлар имоми ҳамда оммасига», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

(Аллоҳга бўлган хайрихоҳлик - Унга имон келтириб, амрларини бажариш, қайтариқларидан қайтиш. Китобига бўлган хайрихоҳлик - ундаги нарсаларга бўйсуниб, тиловат қилиш. Расулига бўлган хайрихоҳлик - у олиб келган рисолатни тасдиқлаш. Мусулмонлар имомига бўлган хайрихоҳлик - ҳақ бўлсалар, уларга ёрдам бериб, итоат қилиш. Оммага бўлган хайрихоҳлик - уларга амру-маъруф, наҳий-мункар қилиш ҳамда азият бермаслик билан бўлади... - тарж.)

 

850/2. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Маслаҳат берувчи ишончли шахсдир», дедилар. Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар ривояти.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио