Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

304-боб. Эргашувчининг ўзи эргашган кишиси бирор амал қилса айтадиган нарсаси ҳақида

Билингки, эргашувчи киши эргашаётган шайхида зоҳири яхшиликка мухолиф нарса кўрса, амал қилиши учун кўрсатма нияти ила сўраб-суриштирмоғи маҳбуб амалдир. Агар қилаётган нарсасида унутиш бўлса, уни тўғрилайди. Агар қасддан бўлса, у учун қилаётган амалини баён этади.

 

846/1. Усома ибн Зайддан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафот (тоғи)дан қайтиб, Шиъаб деган жойга тушганларида бавл қилиб, сўнгра таҳорат олдилар. Шунда мен: «Эй Расулуллоҳ, намоз-чи?» десам, у зот: «Намоз олдинда», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Нававийнинг фикрларича, Усома буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозини унутганлар, деб гумон қилганлари учун айтдилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ердан чиқишларига яқин намознинг вақти кирган эди.

 

847/2. Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.): «Эй Расулуллоҳ, фалон киши ҳақида нимага бундай қиляпсиз? Аллоҳга қасамки, мен уни мўмин, деб ўйлайман», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

848/3. Бурайдадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ куни барча намозларини битта таҳорат билан ўқидилар. Умар (р.а): «Бугун қилган нарсангизни ҳеч қилмаган эдингиз», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Умар, буни қасддан қилдим», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Бунга ўхшаш саҳиҳ ривоятлар кўпдир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио