Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

306-боб. Мулойим сўзлашга ундаш ҳақида

Аллоҳ таоло Ҳижр сурасининг 88-оятида: «Ўзингизга эргашган мўмин кишилар учун қанотингизни паст тутинг» (яъни, уларга хушхулқлик билан камтарона муомалада бўлинг), деб айтган.

 

851/1. Адий ибн Ҳотамдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хурмонинг ярмича (садақа бериб) бўлса ҳам, дўзахдан сақланинглар. Кимки уни топа олмаса, мулойим калима билан бўлса ҳам сақлансин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

852/2. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар куни киши ҳар бир аъзоси ва бўғимига садақа қилиши лозимдир. Икки кишининг орасини ислоҳ этиш ҳам садақадир. Уловига чиқаётганда ёрдамлашиб қўйилса ёки юкини юклашиб берилса, у ҳам садақадир. Мулойим сўз ҳам садақадир. Намозга юриб борилган ҳар бир қадам ҳам садақадир. Йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

853/3. Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшиликлардан бирортасини паст санамагин, агар биродарингга очиқ юз билан йўлиқиб бўлса ҳам, яхшилик қилгин», дедилар (яъни, биродарига очиқ юз билан йўлиқиш ҳам яхшиликдир). Имом Муслим ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио