Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

303-боб. Эргашиладиган кишининг аслида тўғри, лекин зоҳиридан хилофга ўхшаган иш қилса, айтадиган нарсалари ҳақида

Билингки, олим, муаллим, қози, муфтий, шайх, мураббий ва уларга ўхшаш эргашиладиган кишиларнинг зоҳири тўғриликка хилоф бўлган турли амал, сўз ва тасарруфотлардан, агар улар ҳақли бўлишса ҳам, четланмоғлари маҳбубдир. Чунки ана шуни қилсалар, фитна-фасод ишлар келиб чиқади. Эргашиладиган киши бирор амал қилса, у амали шариат ёки доимий амал қилинадиган бир иш бўлиб қолади. Энди мана шу каби ишларни қилгудек бўлса кишилар орасида уни ноқисликда айблаб, тилларини тия олмайдиганлари бордир. Ва яна кишилар орасида улар ҳақида ёмон гумон қилиб, бошқаларни ҳам уларнинг фатвосига амал қилиш ботил эканини айтувчи, шаҳодати ва ривояти яроқсиз бўлиб, улардан илм олишдан нафратлантирувчилар ҳам бордир. Бу айбловлардан кейин кишилар улар айтаётган илмларга амал қилишдан ўзини тортади. Бу амаллар фасод бўлиб, бунақа нарсаларнинг ҳатто биттасидан ҳам четланмоқ лозим. Борди-ю, мана шунақа нарсани бажаришга муҳтож бўлиб қолса, уни зоҳир қилмайди. Агар зоҳир қилса ёки зоҳир қилишда яхшиликни кўриб, шариатнинг ҳукми жоиз эканини билдириш бўлса, қуйидаги сўзларни айтмоқ лозим бўлади: «Мен амал қилаётган нарса ҳаром эмас. Буни ҳаром эмаслигини билдириш учун қилдим, холос. Бу қилганим ундай ёки бундай далилга асослангандир», деб далилларни зикр қилади».

 

845/1. Саҳл ибн Саъд ас-Соъидийдан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбар устида туриб ердаги намоз ўқувчиларга такбир айтганларини кўрдим. Сўнгра (саждани ерда қилгандан кейин) яна минбарга қайтиб, намозларини тугатдилар. Кейин кишиларга юзланиб: «Эй инсонлар, мен буни сизлар мен билан намозни тамомлашингиз ҳамда намозимдан таълим олишингиз учун қилдим холос», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бухорийдан қилинган ривоятда келтирилишича, Али (р.а.) тик туриб ичимлик ичдилар-да, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўриб турганларингиздек тик туриб ичаётганларини кўрдим», дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио