Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

291-боб. Аҳд ва ваъдага вафо қилишга буюриш ҳақида

Аллоҳ таоло Наҳл сурасининг 91-оятида: «Аҳд-паймон берган вақтларингизда Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилингиз», дея марҳамат қилган. Моида сурасининг 1-оятида: «Эй мўминлар, ақдларга (ўзаро келишган битимларга) вафо қилингиз», деб келган. Ал-Исро сурасининг 34-оятида: «Аҳдга вафо қилинглар. Зеро, аҳд-паймон (Қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир», деб марҳамат этилади. Саф сурасининг 2-3-оятларида: «Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз, деб) айтурсизлар? Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир)», деб келган.

 

825/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг аломати учтадир: агар гапирса, ёлғон гапиради. Агар ваъда қилса, хилоф этади. Агар омонат берилса, хиёнат қилади», деганлар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслим ривоятларида: «Агар намоз ўқиб, рўза тутиб ва ўзини мусулмон, деб гумон қилса ҳам» зиёда қилинган.

Кишининг бир шахсга бирор нарсани ваъда қилиши ман этилмаганига уламолар иттифоқ қилишган. Фақат ана шу ваъда қилган нарсасини бажармоғи лозим. Энди мана шу ваъданинг бажариши вожиб ёки мустаҳаб эканида ораларида ихтилоф бор. Имом Шофеъий, Абу Ҳанифа ва жумҳур уламолари уни мустаҳаб, дейишади. Агар уни тарк қилса, фазилатни йўқотиб, қаттиқ макруҳ амални қилган бўлади. Лекин гуноҳ бўлмайди. Яна кимлардир уни вожиб, дейишган. Абу Бакр ибн ал-Арабийнинг айтишларича, «вожиб» деганларнинг энг каттаси Умар ибн Абулазиздирлар. Учинчи йўл - Моликийларнинг йўлидир. Агар ваъдаси сабабидан, масалан, «Турмушга чиқсанг, фалон нарса сенга» ёки «Мени сўкмасанг, пистон нарса сенга» каби сўзларни айтса, айтган сўзига вафо қилмоғи вожиб бўлади. Агар умумий ваъда бўлса, вожиб бўлмайди. Вожиб эмас, деганлар у ҳадя маъносида, дейишди. Ҳадя эса жумҳур уламолари наздида ушлашлик билан лозим бўлади. Моликия мазҳабида эса ушлашдан олдин ҳам ҳадяга ўтаверади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио