Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

290-боб. Ўзидан улуғ бўлган кишига ваъз қилиш ҳақида

Бунга юқоридаги Ибн Аббосдан ривоят қилинган Умар (р.а.) қиссалари далил бўлади.

Билингки, бу боб аҳамият берилиши таъкидланганларидандир. Хоҳ каттага, хоҳ кичикка бўлсин, кишининг насиҳат, ваъз, амру маъруф, наҳий мункар қилиши вожиб бўлади. Фақат ана шу маъвизаси фасодга олиб бормаслиги керак. Аллоҳ таоло Наҳл сурасининг 125-оятида: «(Эй Муҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли - динига донолик-ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала - мунозара қилинг!» деб айтган.

Аммо кўпчилик мартабаси улуғ кишиларга қилинадиган ана шу ваъзга эътибор бермайди. Уларнинг ўйлашларича, улуғларга насиҳат қилиш ҳаё эмиш. Бу фикрлари очиқ хато ва қабиҳ жоҳилликдир. Бу ҳаё эмас. Албатта бу юзакилик, заифлик ва ожизликдир. Ҳаё эса яхшиликдир. Ҳаё фақат яхшиликни олиб келади. Бу эса ёмонликни олиб келяпти. Ҳаргиз ҳаё эмас. Раббоний ва муҳаққиқ уламолар ҳузуридаги ҳаё қабоҳатни тарк қилишга ундовчи хулқ ва ҳақдорнинг ҳаққидаги қўли калталикни ман қилувчи фазилатдир.

«Қушайрия» рисоласида Жунайддан (р.а.) қилинган ривоят мана шу маънони касб этади. Ҳаё - кўплик (бойлик) ва озлик (камбағалликни) ҳис қилишдир. Бас, унинг ўртасида бир ҳолат юзага келади. У «ҳаё» деб исмланади. Мен бу ҳақда «Саҳиҳ Муслим»га ёзган шарҳимнинг аввалида батафсил ёритганман.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио