826/1. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Саҳобалар Мадинага келишганида Абдураҳмон ибн Авф (р.а.) ансорлардан Саъд ибн Робийънинг уйига тушдилар. Саъд ибн Робийъ (р.а.): «Молимда сени шерик қилиб, хотинларимдан бирини сенга бераман», деганида, Абдураҳмон ибн Авф (р.а.):
«Барокаллоҳу лака фий аҳлика ва малика», деб айтдилар. (Маъноси: «Аллоҳ аҳлингга-ю молингга ва ўзингга барака берсин».) Имом Бухорий ривоятлари.
|