Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

289-боб. Жоҳиллардан юз ўгириш тўғрисида

Аллоҳ таоло бу ҳақда қуйидаги оятларни нозил қилган: «(Эй Муҳаммад), марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг!» (Аъроф сураси, 199-оят); «Қачонки беҳуда (сўз ё ишни) эшитсалар, ундан юз ўгирурлар ва: «Бизларнинг амалларимиз ўзимиз учун, сизларнинг амалларингиз ҳам ўзларингиз учундир. Омон бўлинглар. Бизлар нодон кимсалар билан (ҳамсуҳбат) бўлишни истамаймиз», дерлар» (Қасос сураси, 55-оят); «Бас, (эй Муҳаммад), сиз Бизнинг эслатмамиздан орқа ўгириб кетган ва фақат ҳаёти дунёнигина истаган кимсалардан юз ўгиринг» (Нажм сураси, 29-оят); «Бас, (эй Муҳаммад, сиз жоҳил кимсаларнинг етказаётган озор-азиятларига сабр-тоқат қилинг ва улардан) чиройли юз ўгириш ила юз ўгиринг!» (Ҳижр сураси, 85-оят).

 

823/1. Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади: «Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлжа тақсимотида араб ашрофларидан бўлган кишиларни афзал қўйдилар. (Яъни, уларнинг Исломга киришига рағбат қилиб, ўлжадан кўпроқ бердилар.) Шунда бир киши: «Аллоҳга қасамки, бундаги тақсимда адолат қилинмади. Ва Аллоҳнинг розилиги ирода этилмади», деб айтди. Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бунинг хабарини берганимда, юзлари ўзгариб, қизариб кетганга ўхшади. Сўнгра у зот: «Агар Аллоҳ ва Унинг расули адолат қилмаса, ким адолат қилади? Аллоҳ Мусо алайҳиссаломни раҳмат қилсин, у зотга бундан-да кўп азият берилганида ҳам, сабр қилдилар», деб айтдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

824/2. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Уйайна ибн Ҳисн ибн Ҳузайфа келиб, акасининг ўғли Ҳирр ибн Қайснинг уйига тушди. У Умарнинг (р.а.) яқинларидан ва ёшлар орасидаги маслаҳатдош ҳамда мажлисдошларидан эди. Уйайна жиянига: «Эй акамнинг ўғли, амир билан танишлигинг бор. Унинг ҳузурига киришга мен учун изн олиб бер», деди. Жияни изн сўраганида Умар (р.а.) киришга изн бердилар. Уйайна кириб, «Эй Ибн Хаттоб, Аллоҳга қасамки, бизга мукофот бермайсан, адолат билан ҳукм қилмайсан», деди. Шунда Умар (р.а.) ғазабланиб, уни жазоламоқчи ҳам бўлди. Ҳирр орага тушиб: «Эй мўминлар амири, албатта Аллоҳ таоло пайғамбарига «Марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг», деган, амаким ўша тоифа жоҳиллардандир», деб айтганида, Аллоҳга қасамки, Умарга (р.а.) мазкур оят тиловат қилинган пайтда ғазабидан тушди ва Аллоҳ таоло ҳукмига итоат қилиб жазоламади. Имом Бухорий ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио