Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

288-боб. Аллоҳнинг ҳукмига чақирилган киши айтадиган зикрлар

Бир киши бошқа бир кишига: «Мен билан сенинг ўртангда Аллоҳнинг китоби ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ё мусулмон уламоларнинг сўзи бор, ёки мен билан бирга мусулмонлар ҳокими ҳузурига бор ё ўртамиздаги хусуматни ажратиш учун муфти ҳузурига бор» ёхуд шунга ўхшаш сўзларни айтса, «Самиъна ва атоъна» ёки «Самъан ва тоъатан», («Эшитиб итоат қилдик») ёки «Ҳа», деб лутф қилган ҳолда шу каби жавоб қайтармоғи лозим бўлади.

Аллоҳ таоло Нур сурасининг 51-оятида бу ҳақда: «Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чорланган вақтларида мўминларнинг сўзи «Эшитдик ва бўйинсундик» (демоқдир). Ана ўшаларгина нажот топгувчилардир», деган.

Хусуматлашган ёки бирор ишда низолашган кишига «Аллоҳга тақво қил» ёки «Аллоҳдан хавф қил» ёки «Аллоҳдан қўрқ» ёки «Албатта Аллоҳ сени кўриб турувчи эканини бил» ёки «Сен айтган нарсани ҳисобловчи борлигини бил», деб айтиш, ёки Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 30-оятида «Ҳар бир жон ўзи қилган яхши амалларни ҳозиру нозир ҳолда кўрадиган (кунни эсланглар)», яна Бақара сурасининг 281-оятида «Ва (барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқинглар!» деб айтган сўзини ва шу каби сўзларни айтмоғи лозим бўлади. У эса одоб билан «Эшитаман ва бўйинсунаман» ёки «Аллоҳдан тавфиқ сўрайман» ёки «Карим сифатли Аллоҳнинг лутфини сўрайман», деб айтиши керак. Сўнгра ана шуни айтганга ширинсухан бўлмоғи ва сўзлашда қўполлик қилишдан сақланмоғи керак. Чунки кўпинча кишилар лойиқ бўлмайдиган сўзларни гапиришади. Эҳтимол, куфр бўладиган сўзни айтиб қўяр. Агар дўсти: «Мана шу қилган ишинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларига хилоф», деса, агар-да ҳадис хос ёки таъвил учун тарк қилинган бўлса ҳам, ҳаргиз «Ҳадисни лозим тутмайман» ёки «Унга амал қилмайман», деб ёки шунга ўхшаш жирканч ибораларни айтмасин. Балки ана шу пайтда «Бу ҳадис хос ёки таъвил қилинган ё зоҳир ижмоъ ила тарк қилинган», деб айтсин.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио