Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

287-боб. Бир кишидан бирор илм сўралса-ю, уни билмаса, бошқа биладиган кишига далолат қилиши ҳақида

Бунга юқори бобда келган «Дин хайрихоҳликдир» ҳадиси далилдир. Бу ҳам хайрихоҳликдандир.

 

820/1. Шурайҳ ибн Ҳонеъдан (р.а.) ривоят қилинади: «Оишанинг (р.а.) олдиларига бориб, икки маҳсига масҳ тортиш ҳақида сўрадим. Оиша (р.а.) эса: «Али ибн Абу Толиб ҳузурларига бориб, ўша кишидан сўрагин, чунки у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарга чиқардилар», деб айтдилар. Кейин биз Алидан (р.а.) бу ҳақда сўрадик...», деб ҳадиснинг қолганини зикр қилдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

821/2. Саъд ибн Ҳишом ибн Омир ҳақларида келган ҳадисда келтирилишича, бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг витр намозлари ҳақида сўрашни хоҳлаб, Ибн Аббоснинг (р.а.) ҳузурига келиб витр ҳақида сўраганларида, Ибн Аббос (р.а.): «Ер аҳли орасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам витрларини билувчи кишига сени далолат қилайми?» дедилар. Саъд: «У ким?» деб сўраганларида, Ибн Аббос (р.а.): «У Оишадир, сен витрни ўша зотдан сўрагин», дедилар, деб ҳадиснинг қолганини зикр қилдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

822/3. Имрон ибн Ҳиттондан (р.а.) ривоят қилинади: «Оиша (р.а.) ҳузурларига бориб, ипак ҳақида сўрадим. «Ибн Аббос (р.а.) ҳузурларига бориб, ўша зотдан сўрагин», дедилар. У зотдан сўрасам, «Ибн Умардан (р.а.) сўрагин», дедилар. Ибн Умардан (р.а.) сўрасам, «Менга Абу Ҳафс (Отам Умар ибн Хаттоб) хабар берганки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта ипакни дунёда охиратдан насибаси йўқлар кияди», деганлар». Имом Бухорий ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио