Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

286-боб. Яхшиликка йўллаб ва унга қизиқтириш хусусида

Аллоҳ таоло Моида сурасининг 2-оятида «Яхшилик ва тақвода бир-бирингизга ёрдам беринглар», деб айтган.

 

817/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳидоятга чақирса, эргашувчи кишининг савобидек унга ҳам ажр бўлади. (Бу билан амал қилган кишининг) савобидан бирор нарса камаймайди. Кимки залолатга чақирса, эргашувчи кишининг гуноҳидек унга гуноҳ ёзилади. (Бу билан амал қилган кишининг) гуноҳидан бирор нарса камаймайди» дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

818/2. Абу Масъуд ал-Ансорий ал-Бадрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшиликка далолат қилса, унга ҳам бажарувчининг ажридек савоб бўлади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

819/3. Саҳл ибн Саъддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алига (р.а.): «Аллоҳга қасамки, сен бир кишини ҳидоятга бошламоғинг қизил туядан ҳам яхшидир», деб айтдилар. (Қизил туя илгари арабларнинг энг қимматбаҳо мулки бўлган... - тарж.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Саҳиҳ ривоятларда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики, бандаси биродарининг ёрдамида бўлса, Аллоҳ бандасининг ёрдамидадир», деганлар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио