Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

285-боб. Ваъз ва илмда иқтисод қилишнинг маҳбублиги ҳақида

Билингки, жамоатга ваъз қилаётган ёки уларга илм бераётган киши ана шу нарсаларни малол келтирадиган даражада узун қилмасдан, унинг ҳаловати ҳамда улуғлиги қалблардан кетиб қолиб малол кўрилмаслиги учун ҳамда илм ва яхши нарсаларни тинглашни кариҳ кўриб хатарга йўлиқмасликлари учун иқтисод қилмоқлари маҳбуб амалдир.

 

815/1. Шақиқ ибн Саламадан (р.а.) ривоят қилинади. Ибн Масъуд (р.а.) ҳар пайшанба куни ваъз қилиб берардилар. Шунда бир киши: «Эй Абу Абдураҳмон (ибн Масъуд), бизга ҳар куни ваъз қилиб беришингизни истардим», деди. Ибн Масъуд: «Сизларга малол келишини кариҳ кўрмоғим мени ҳар куни ваъз қилишдан қайтаради. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга малол келишидан қўрқиб ваъз ҳавола қилганларидек, мен ҳам сизларга шундай ваъз тақдим этаман», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

816/2. Аммор ибн Ёсирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг намозини узун қилиб, хутбасини қисқа қилиши фақиҳлигига далолат қилувчи аломатдир. Бас, шундай экан, намозларингизни узун қилиб, хутбаларни қисқа қилинглар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

Ибн Шиҳоб Зуҳрий: «Агар мажлис узайиб кетса, унда шайтоннинг насибаси бордир», дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио