Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

283-боб. Азиятни кетказган кишига айтиладиган зикрлар

812/1. Саид ибн Мусаййибдан (р.а.) ривоят қилинади. Абу Аюб ал-Ансорий (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соқолларидан азият берувчи нарсани олиб ташлаганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Масаҳаллоҳу анка йа або Аййуба ма такраҳу», («Эй Абу Аюб, ёмон кўрган нарсангни Аллоҳ сендан ҳам ўчирсин»), дедилар. Ибн Сунний ривоятлари.

Саъддан қилинган бошқа бир ривоятда айтилишича, Абу Аюб (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарсани олиб ташлаганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

 «Ла якун бикас сув’у йа або Аййуб, ла якун бикас сув’у», («Эй Абу Аюб, сенга ёмонлик бўлмасин, сенга ёмонлик бўлмасин»), дедилар.

 

813/2. Абдуллоҳ ибн Бакр ал-Боҳилийдан (р.а.) ривоят қилинади. Умар (р.а.) бир кишининг соқолидан (ёки бошидан) бир нарсани олиб ташлаганларида, у киши: «Аллоҳ сиздан ёмонликни кетказсин», деди. Шунда Умар (р.а.): «Мусулмон бўлганимиздан бери биздан ёмонлик кетказилган. Ва лекин агар сендан бирор нарса олиб ташланса,

 «Ахазат ядока хойрон» («Қўлинг яхшиликни олсин»), деб айтгин», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио