811/1. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Саъб ибн Жассома (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёввойи эшак ҳадя қилди. У зот эҳромда эдилар. Ҳадясини ўзига қайтариб, «Агар биз эҳромда бўлмаганимизда сендан буни қабул қилар эдик», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
|