Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

274-боб. Мусулмонларга ёки ўзига зулм қилган кишини дуоибад қилиш жоизлиги ҳақида

Билингки, бу боб жуда кенгдир. Бунга Қуръон ва ҳадисдан далиллар жуда кўп. Умматнинг салафи ва халафлари ҳам буни қилиб келишган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда кўп ўринларда анбиёлар кофирларни дуоибад қилганларининг хабарини берган.

 

789/1. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳзоб (ғазоти) куни Аллоҳ уларнинг уйлари-ю қабрларини ўтга тўлдирсин. Улар бизни вусто (ўрта) намозини ўқимоғимизга халал беришди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

790/2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қориларни ўлдирган (қавмни) дуоибад қилиб, бир ой унда бардавом бўлдилар. Ва: «Аллоҳим, Риълни, Закавонни ва Усаййани лаънатлагин», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

791/3. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Абу Жаҳл ва унинг Қурайшдан бўлган ҳамроҳлари ҳақидаги узун ҳадисда улар сўйилган ҳайвон қорнини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларига қўйишганида, уларни уч мартадан дуоибад қилдилар. Сўнгра «Аллоҳим, Қурайшга Ўзинг кифоя қил», деб уч марта айтдилар. Сўнгра «Аллоҳим, Абу Жаҳлга Ўзинг кифоя қил ва Утба ибн Рабийъага ҳам...», деб еттитасини зикр қилдилар, деб ҳадисни охиригача айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

792/4. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, Музарга азобингни қаттиқ қил. Аллоҳим уларга, Юсуф алайҳиссаломга юборган (қаҳатчилик) йилига ўхшаш йил юборгин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

793/5. Салама ибн Акваъдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида чап қўли билан таом тановул қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга «Ўнг қўлингда егин», дедилар. У киши: «Бунга қодир эмасман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қодир бўлмагин», дедилар ва «Буни ундай қилишдан фақат кибрлиги ман қилди, холос», дедилар. У киши оғзига қўлини кўтара олмади. Имом Муслим ривоятлари.

 

794/6. Жобир ибн Самурадан (р.а.) ривоят қилинади. Кўфа аҳли Умарга (р.а.) Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) шикоят қилишганида, бу кишини ишдан бўшатиб, уларга бошлиқ тайинладилар. (Ҳадиснинг давомида) Умар (р.а.) бу ҳақда суриштириш учун бир киши ёки бир неча кишини Кўфага юбордилар. Улар бирор масжид қолдирмасдан бу ҳақда сўрашганида, барчалари Саъднинг яхшиликларини айтиб мақташди. Қачонки, Абс қабиласидаги бир масжидга киришганида, Абу Саъда Усома ибн Қатода исмли шахс туриб, «Агар сиз суриштирадиган бўлсангиз, албатта Саъд ибн Абу Ваққос сариййа (уруш)ларга бормайди, ўлжани тенг тақсимламайди. Қозиликда одиллик қилмайди», деди. Буни эшитган Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.): «Аллоҳга қасамки, мен сени уч нарса ила дуоибад қиламан: Аллоҳим, агар мана шу қулинг ёлғончи ва ўзини кўрсатиб, риё учун буни қилган бўлса, умрини узоқ, камбағаллигини узун ва ўзини фитнага дучор қилгин», дедилар. Мана шундан кейин шайх: «Саъднинг дуоибади менга етиб, фитнага дучор бўлдим», деб айтди. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Жобир ибн Самурадан ривоят қилган ровий Абдулмалик ибн Умайр шундай дейди: «Мен у шайхни қариб кетганидан икки қоши икки кўзи устига тушган ҳолда кўрдим. У йўлда учраган қизларга кўз қисар эди».

 

795/7. Урва ибн Зубайрдан (р.а.) ривоят қилинади. Саид ибн Зайд (р.а.) билан Арво бинти Авс хусуматлашиб, Марвон ибн Ҳакам ҳузурларига келишди. У аёл еридан бир парчасини Саид ибн Зайд олганини даъво қилди. Саид: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бунинг ёмонлиги ҳақида эшитганимдан кейин ҳам еридан бир парча олармидим?» деганида, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нима эшитгансан?» деди Марвон. Шунда Саид: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки зулм билан ердан бир қаричига эга бўлиб олса, етти (қават) ерга ўралади», деганларини эшитганман», деди. Буни эшитган Марвон: «Бундан кейин сендан далил-исбот сўрамайман», деди. Саид эса: «Аллоҳим, агар бу аёл ёлғончи бўлса, кўзини кўр қилиб, ўз ерида ўлдиргин», деди. Айтишларича, бу аёлнинг кўзи ўлишидан олдин кўр бўлиб, ўз ерида кета туриб, бир чуқурга тушиб вафот этди. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио