Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

268-боб. Бозорга кирганда айтиладиган зикрлар

781/1. Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бозорга кирганда,

 «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду юҳйи ва йумийту ва ҳува ҳаййун ла ямувту биядиҳил хойру ва ҳува ъала кулли шай‘ин қодир», деса, Аллоҳ таоло унга бир миллион ҳасанот ёзиб, бир миллион ёмонликни ўчириб ва бир миллион даража кўтаради», дедилар. (Маъноси: «Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Барча мулк Аллоҳникидир ва ҳамд Унинг учундир. У (зот) тирилтиради ва ўлдиради. У тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг қўлида ва У ҳар бир нарсага қодирдир».) Имом Термизий ва бошқалар ривояти.

Имом Ҳокимнинг баъзи ривоятларида «У учун жаннатда уй қурилади»ни зиёда қилинган.

Ровий айтдилар: «Хуросонга бориб, Қутайба ибн Муслимнинг олдиларига кириб, сизга ҳадя олиб келдим, деб шу ҳадисни айтиб бердим. Қутайба ибн Муслим уловларига миниб, бозорга бориб, ушбу дуони айтдилар-да, сўнгра у ердан қўзғолдилар».

Имом Ҳоким Бурайдадан (р.а.) қилган ривоятларида: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорга кирсалар:

 «Бисмиллоҳи, Аллоҳумма инний ас‘алука хойра ҳазиҳис суқи ва хойра ма фийҳа ва ауъзу бика мин шарриҳа ва шари ма фийҳа. Аллоҳумма инний ауъзу бика ан усийба фийҳа ямийнан фажира ав сафқатан хосира», деб айтдилар. (Маъноси: «Аллоҳнинг исми ила. Аллоҳим, Сендан бу бозорнинг яхшисини ва ундаги яхшиликларни сўрайман. Ва бу бозорнинг ёмонидан ҳамда ундаги ёмонликдан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Аллоҳим, Сенинг номинг ила гуноҳга элтувчи қасамдан ва зарар келтирувчи битимдан паноҳ сўрайман».)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио