780/1. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Али (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлим яқинлашгандаги касалликларида ҳузурларидан чиққанларида, одамлар: «Эй Абу Ҳасан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай тонг оттирдилар?» дейишганида, Али (р.а.): «Аллоҳга ҳамд бўлсин у зот соғ ҳолатда тонг оттирдилар», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.
|