Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

266-боб. Касаллик ёки бошқа нарса билан балоланган кишини кўрганда айтиладиган зикрлар

778/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки (ногиронлик ва беморлик ила) балоланган кишини кўриб,

 «Алҳамду лиллаҳиллазий ъафоний мимма ибталака биҳи ва фаззаланий ъала касирин мимман холақо тафзийла», деса, унга ана шу бало етмайди», дедилар. (Маъноси: «У касаллик билан балолаган нарсангда мени офиятда қилганинг учун ва одамлар орасида мени кўпроқ фазилатли қилганинг учун Сенга ҳамд бўлсин».) Термизий ҳасан иснод ила қилган ривоятлари.

 

779/2. Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки балоланган кишини кўриб, «Алҳамду лиллаҳиллазий ъафоний мимма ибталака биҳи ва фаззаланий ъала касирин мимман холақо тафзийла», деса, тириклигида бўладиган ана шундай балолардан офиятда бўлади», дедилар. Термизий заиф иснод ила қилган ривоятлари.

Уламолар: «Бу зикрни ўзи эшитадиган қилиб айтиш лозим», дейишади. Чунки балоланган киши эшитиб қолса, қалби бу билан азият чекади. Аммо гуноҳи туфайли балоланган бўлса ва фитна бўлишидан қўрқмаса, у эшитадиган қилиб айтишнинг зарари йўқ.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио