Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

265-боб. Яхши кўрган кишисига буни билдириб қўйиш маҳбублиги ва билдирганда айтадиган зикрлари

774/1. Миқдом ибн Маъдий Карибадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар киши биродарини яхши кўрса, уни яхши кўрганини билдириб қўйсин», дедилар. Абу Довуд, Термизий ривоятлари.

 

775/2. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эди. Бошқа бир киши ўтиб қолди. У: «Эй Расулуллоҳ, мен уни яхши кўраман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга яхши кўришингни билдирдингми?» деганларида, «Йўқ», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Буни билдиргин», дедилар. У киши бориб, «Мен сени Аллоҳ йўлида яхши кўраман», деди. Шунда ҳалиги киши: «Аллоҳ (йўлида) мени севганинг учун Аллоҳ ҳам сени яхши кўрсин», деди. Абу Довуд ривоятлари.

 

776/3. Муоз ибн Жабалдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб, «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, сени яхши кўраман. Мен сенга ҳар намоз кетидан

 «Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатика», деб айтиб уни тарк қилмаслигингни васият қиламан», дедилар. Абу Довуд ва Насаийлар ривоятлари.

 

777/4. Язид ибн Нуъома Заббийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар киши бошқа бир киши билан дўстлашса, унинг исмини, отасининг исмини ва қайси насабдан эканини сўрасин. Чунки шунда дўстлик бардавомроқ бўлади», дедилар. Термизий ривоят қилиб, бу ҳадисни ғариб, деганлар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио