Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

264-боб. Ғазаб келганда айтиладиган зикрлар

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 134-оятида «ғазабларини ичларига ютадиган» ва Фуссилат сурасининг 36-оятида «Агар сизни шайтон томонидан бирон васваса йўлдан оздирса, у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг. Зеро, У эшитгувчи, билгувчи Зотдир», деб айтган.

 

767/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Курашда куч билан енгадиган одам кучли эмас, балки жаҳли чиққанда ғазабини босиб олган киши кучлидир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

768/2. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни паҳлавон деб ҳисоблайсизлар?» деганларида, биз: «Кишилар беллаша олмайдиган одамни паҳлавон, деймиз», дедик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай эмас, ғазаб пайтида ўз нафсига эга бўлган (ғазабини босиб олган) киши ҳақиқий паҳлавондир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

769/3. Муоз ибн Анас ал-Жуҳанийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки ғазабини сочишга қодир бўла туриб, уни ичига ютса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида халойиқ бошига чақириб, хоҳлаган ҳурини танлаш ҳуқуқини беради», дедилар. Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривояти.

 

770/4. Сулаймон ибн Сураддан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдим, икки киши сўкиша кетди. Улардан бирининг юзи қизариб, бўйнидаги кўк томирлари бўртиб чиқди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен бир калимани биламан, агар ўшани айтса, ундан бу ҳолат кетади. Агар у

 «Аъувзу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм», (яъни, лаънати шайтондан Аллоҳ номи ила паноҳ тилайман) деса, ундан мана бу ҳолат кетади», дедилар. Кишилар ўша одамнинг олдига бориб, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаънати шайтондан Аллоҳ номи ила паноҳ тила», деб айтдилар», дейишганида, у киши: «Нима, менда жиннилик борми?» деди». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

771/5. Худди мана шу маънодаги ҳадис Абу Довуд ва Термизийнинг китобларида Абдураҳмон ибн Абу Лайло Муоз ибн Жабалдан (р.а.) қилган ривоятларида ҳам бор. Термизий буни мурсал, деганлар. Яъни, Абдураҳмон Муоз билан кўришмаганлар.

 

772/6. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирдилар. Ўша пайтда жаҳлим чиқиб турган эди. Бурнимнинг бир тарафини ушлаб тортдилар-да, «Эй Увайш (Оиша исмининг қисқартмаси),

 «Аллоҳумма иғфирлий занбий ва азҳиб ғойза қалбий ва ажирний минаш шайтони», деб айт», дедилар». (Маъноси: «Аллоҳим, гуноҳларимни кечириб, қалбим ғазабини кетказ ва шайтондан сақлагин».) Ибн Сунний ривоятлари.

 

773/7. Атиййа ибн Урва ас-Саъдийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта ғазаб шайтондандир. Албатта шайтон ўтдан халқ қилинган. Ўт эса сув билан ўчирилади. Агар сизлардан бирингиз ғазабланса, таҳорат қилсин», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио