Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

263-боб. Йўлда зикр айтиш ҳақида

765/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор қавм бир мажлисга ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилмаса, унга ноқислик етади. Киши йўлда кета туриб Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилмаса, унга ҳам ноқислик етади», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари.

 

766/2. Абу Умома ал-Боҳилийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табукдаликларида Жаброил алайҳиссалом келиб, «Эй Муҳаммад, Муовия ибн Муовия ал-Музанийнинг жанозаларида иштирок этинг», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бордилар. Ва Жаброил алайҳиссалом ҳам етмиш минг фаришта билан тушиб, ўнг қанотларини тоққа қўйганларида, у эгилди. Чап қанотларини ерга қўйганларида, у ҳам эгилди. Ҳаттоки, у зот Маккага ва Мадинага назар солдилар. У саҳобанинг жаноза намозларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Жаброил алайҳиссалом ва фаришталар ўқишди. Қачонки, ундан фориғ бўлишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Жаброил, Муовия нимаси сабабли бу мақомга ета олди?» деганларида, Жаброил алайҳиссалом: «Тик турганда ҳам, юриб кетаётганда ҳам, улов миниб кетаётганда ҳам, «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни қироат қилиб юриши сабаб бўлди», дедилар. Ибн Сунний ва Байҳақийлар ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио