Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

256-боб. Кишини Абу Фулон ва Абу Фулона, аёлни Умму Фулон ва Умму Фулона деб кунялаш жоизлиги ҳақида

Билингки, буларнинг ҳар бирида таъқиқ йўқ. Умматнинг салафларидан ташкил топган саҳоба, тобеъин ва улардан кейингилар Абу Фулона, деб қиз боланинг исми билан ҳам куняланишган. Улардан Усмон ибн Аффонда учта куня: Абу Амр, Абу Абдуллоҳ ва Абу Лайлолар бор эди. Ва яна шундай кунялардан Абу Дардодир. Бу саҳобанинг Хайра исмли катта хотинлари ҳам Умму Дардо, Ҳужайма исмли кичик хотинлари ҳам Умму Дардо эдилар. Бу кичик хоним етук ақлли, фозила, фақиҳ, қадри улуғ тобеъинлардан эди. Ва яна Абдураҳмон ибн Абу Лайло, оталари Абу Лайло, буларнинг хотинлари Умму Лайло бўлиб, бу иккови саҳобалардан эди. Ва яна Абу Умома, Абу Райҳона, Абу Рамса, Абу Рийма, Абу Амра Бушайр ибн Амр, Абу Фотима ал-Лайсий, Абу Марям Аздий, Абу Руқаййа Тамим Дорий, Абу Карима Миқдом ибн Маъдий Карибаларнинг ҳаммалари саҳоба бўлишган.

Тобеъинлардан Абу Оиша Масруқ ибн Аждаъ ва шунга ўхшаш сон-саноғи йўқ кишилар бўлган.

Самъоний «Ал-Ансоб» китобида Масруқнинг бундай (Масруқ, яъни ўғирланган) деб исмланишига сабаб у зотни ёшлик пайтларида бир одам ўғирлаб кетган. Сўнгра топилганлар, деб айтганлар.

Саҳиҳ ҳадисларда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдураҳмон ибн Сахрни Абу Ҳурайра, деб кунялаганлар.



  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио