Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

255-боб. Кофир, бидъатчи ва фосиқни кунясиз танилмаса ёки исмини зикр қилиб фитналанишдан қўрқилса, кунялаш жоизлиги тўғрисида

Аллоҳ таоло Қуръони каримда «Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай - ҳалок бўлгай!» деб айтган. Абу Лаҳабнинг асл исми Абулуззо бўлган. У куняси билан зикр қилиняпти, чунки ўша куняси билан танилади. Баъзилар: «Уззо бутнинг исми, бу ерда бутнинг қули, деб айтиш кароҳиятли бўлгани учун куняси ила зикр қилинди», дейишган.

 

753/1. Усома ибн Зайддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Убодани кўргани эшак минган ҳолда жўнадилар. (Ҳадиснинг давомини ҳамда Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул мунофиқнинг олдидан ўтганларини зикр этдилар.) Сўнгра йўлда давом этиб, Саъд ибн Убоданинг олдига кирдилар. Ва: «Эй Саъд, Абу Ҳубоб, яъни Абдуллоҳ ибн Убай ундай-бундай деганини эшитмадингми?» деб ҳадиснинг қолганини зикр қилдилар.

Ҳадисларда Абу Толиб куняси такрор бўлиб келди. Асл исмлари эса Абдуманноф эди. Саҳиҳ ривоятларда «Бу Абу Риғолнинг қабри», деб келган. Бунга ўхшашлар кўпдир. Энди бу куняни келтиришда, зикр қилганимиздек шартлари топилиши керак. Агар топилмаса, исмга у куня қўшилмайди.

Икки «Саҳиҳ» китобида келганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг қули ва расули Муҳаммаддан Хирақлга», деб ёздилар. Бу мактубда куняларини, лақабларини ва Рум подшоҳи лақаби Қайсарни ҳам зикр қилмай, фақат исмларни зикр қилдилар. Бунга ўхшашлар ҳам кўпдир. Биз ғайримуслимларга қўполлик қилишга буюрилганмиз. Уларнинг кунясини айтиб, юмшоқ ибораларни ишлатиб, мулойимлик қилмасликка, дўстлик ва улфатликни билдирмасликка буюрилганмиз.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио