736/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғли билан кетаётган бир кишини кўриб, унинг ўғлига «Бу ким?» дедилар. Ҳалиги бола: «Отам», деб жавоб берди. Шунда у зот: «Отангдан олдин юрма, унга қарши иш қилиб сўкишига сабабчи бўлма, ундан юқорида ўтирма ва исми билан чақирма», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари.
737/2. Убайдуллоҳ ибн Заҳрдан (р.а.) ривоят қилинади. Отасининг исмини айтиб чақириш ва йўлда кетаётганда олд томонида юриш оқ бўлишликдандир, дейилди. Ибн Сунний ривоятлари.
|