Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

246-боб. Исмни ундан яхшироғига ўзгартириш маҳбуб эканлиги ҳақида

Бунга Мунзир ибн Абу Усайд қиссаси ҳақидаги Саҳл ибн Саъд ас-Соъидийдан (р.а.) ривоят қилинган 724-ҳадис далилдир.

 

738/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Зайнабнинг асл исмлари Барра (яхшилик) эди. Ўзини мақтаб шу исмни қўйган, дейилганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Зайнаб (хушманзара ва хушбўй дарахтнинг номи ) деб ўзгартирдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

739/2. Зайнаб бинти Абу Саламадан (р.а.) ривоят қилинади: «Мен Барра деб исмландим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни Зайнаб деб номланглар», дедилар. Расулуллоҳнинг ҳузурларига Зайнаб бинти Жаҳш кирганларида, буларнинг ҳам исмлари Барра эди. Зайнаб деб номладилар». Имом Муслим ривоятлари.

 

740/3. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Жувайриянинг (р.а.) исмлари Барра эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Жувайрия деб ўзгартирдилар. Чунки Барранинг ҳузуридан чиқиб келяпти, деб айтилишини кариҳ кўрар эдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

741/4. Саид ибн Мусаййаб ибн Ҳазн оталаридан қилган ривоятларида келтирилишича, оталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келганларида, «Исминг нима?» деб сўрадилар. Шунда у киши: «Ҳазн»,(қийинчилик) дедилар. У зот: «Сенинг исминг Саҳл», (осонлик) дедилар. У киши эса: «Отам қўйган исмни ўзгартирмайман», деди. Ибн Мусаййаб: «Бундан кейин ҳам бизда маҳзунлик қолиб кетди», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

742/5. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Осия исмли аёлни Жамила исмига алмаштирдилар. Имом Муслим ривоятлари.

Муслимнинг бошқа ривоятларида келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умарнинг (р.а.) Осия исмли қизларини Жамила деб номладилар.

 

743/6. Усома ибн Ахдарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келган кишилар орасида Асрам (кесилган) исмли шахс бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Исминг нима?» деганларида, у Асрам, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенинг исминг Зуръа (зироат экувчи)», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

744/7. Абу Шурайҳ Ҳоний ал-Ҳорисийдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига қавмлари ила вакил бўлиб келишганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қавми уни Абулҳакам деб кунялашганларини эшитиб, ҳузурларига чақирдилар. «Албатта Аллоҳ ҳакамдир. Ҳукм ҳам Унга хосдир. Нима учун сени Ҳакамнинг отаси, деб кунялашади?» деганларида, у: «Қавмим агар бирор нарсада ихтилоф қилишса, менга келишар эди. Мен уларнинг ораларида ҳакам бўлар эдим. Икки томон ҳам мендан рози бўлишарди», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу-ку яхши! Болаларинг борми?» деб сўрадилар. У: «Ҳа, Шурайҳ, Муслим ва Абдуллоҳ исмли болаларим бор», деди. «Уларнинг каттаси ким?» деганларида, «Шурайҳ», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен Абу Шурайҳсан, яъни Шурайҳнинг отаси», дедилар.

Абу Довуд айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Осий (гуноҳкор), Азиз, Атла(қўпол), Шайтон, Ҳакам (ҳукм қилувчи), ўуроб (қарға), Ҳубоб (шайтоннинг исмларидан бири) ва Шиҳоб (учқун) исмларини Ҳошим, деб ўзгартирдилар. Ва яна Ҳарбни (уруш) Силм (тинчлик), деб, Музтажиъни (ёнбошлаган) Мунбаъис (ҳаракатга тушувчи), деб, Афира (қуруқ) деган ерни Хазира (кўм-кўк), деб, Шиъбаз залолани (залолат дараси) Шиъбалҳуда (ҳидоят дараси), деб, Бануззаниййани (зино болалари) ва Банумуғвияни (адашганлар болалари) Бануришда (рушду-ҳидоятдагилар болалари), деб исмладилар». Буларнинг иснодини қисқа бўлгани учун тарк қилганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио