Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

242-боб. Кариҳ кўрилган исмлар ила номлашдан ман қилиш тўғрисида

729/1. Самура ибн Жундубдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Болаларингизни Ясор (осонлик), Рабоҳ (фойда), Нажоҳ (нажот топувчи), Афлаҳ (муваффақият қозонувчи) деб исмламанглар, ундай деб атайсиз-у, «У (уйда) борми?» дейсиз. Агар у бўлмаса, «Йўқ», дейилади. Мана шулар тўрттадир. Менга бундан зиёда қилманглар», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

730/2. Абу Довуд Жобирдан (р.а.) қилган ривоятларида Барака деб номлашдан ҳам қайтарганлар.

 

731/3. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг ҳузуридаги энг таҳқирланган исм Маликул амлок (Мулклар подшоҳи) деган исмдир», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

Имом Муслимнинг ривоятларида: «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида энг ғазабга дучор бўлувчи киши Маликул амлок деб исмланган кишидир. Аллоҳдан бошқа подшоҳ йўқдир», дейилган.

Суфён ибн Уйайнадан (р.а.) қилинган ривоятда «Маликул амлок - «шаҳаншоҳ» деган сўзнинг ўзидир», деб келтирилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио