Фарзанд кўрган кишини табриклаш маҳбуб амалдир. Бунга Ҳусайндан (р.а.) қилинган қуйидаги ривоятдаги бир кишига ўргатилган жумлалар далилдир:
«Барокаллоҳу лака фил мавҳуби лака ва шакартал воҳиба ва балаға ашуддаҳу ва рузиқта бирруҳу» (маъноси: «Берилган нарсада Аллоҳ сени баракали қилсин. Берувчига шукр қилишингни, фарзандинг вояга етишини ва итоатли бўлишини насиб этсин»).
Табрикланган киши ҳам қуйидаги жумлалар ила жавоб қайтармоғи маҳбуб амалдир:
«Барокаллоҳу лака ва борака ъалайка ва жазокаллоҳу хойрон ва розақакаллоҳу мислаҳу ав ажзалаллоҳу савобака» (маъноси: «Аллоҳ сенга барака бериб, сени баракали қилиб, яхшиликлар ила мукофотлантириб, унинг мислича ризқлантирсин ёки савобингни тўлалигича қилсин»).
|